Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

«Бенфика» аргентиналик футболчини ўз сафига қўшиб олишга яқин

Баҳо:
+ | -

Аргентинанинг «Велес Сарсфилд» клуби вингери Жанлука Престианни тез орада «Бенфика» футболчисига айланади.

Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо Х ижтимоий тармоғида (собиқ Твиттер) хабар берди.

Манбанинг хабарига кўра, Лиссабон клуби хўжайинлари ниҳоят «Велес Сарсфилд» вакиллари билан трансфер борасида келишиб олишган.

Битим суммаси 8 миллион еврони ташкил этади, яна 2 миллион евро бонус сифатида тўланиши мумкин.

Аргентина клуби футболчининг кейинги сотувининг 15 фоизини олади. Маълум қилинишича, Престианни 2024 йилнинг январида, 18 ёшга тўлгач, расман «Бенфика» футболчисига айланади.

Киритилди: 23:09, 04.12.2023.
Ўқилди: 1057 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик