Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Тейлор Свифт концерти "Лион"нинг Лига 1да жон сақлаб қолиш учун курашига тўсқинлик қилиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Франциянинг “Лион” клуби жорий мавсумдаги ёмон ўйинлари туфайли логистик муаммога дуч келди.

13 ўйиндан сўнг "Лион" атиги 7 очкога эга ва атиги битта ғалаба билан Лига 1 турнир жадвалида охирги ўринда бормоқда.

Агар "Лион" мавсум якунида плей-оффда ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритса, ўз мухлислари қаршисида уй учрашувини ўтказа олмайди. Муаммо шундаки, машҳур қўшиқчи Тейлор Свифтнинг концертлари 2-3 июнь кунлари "Лион"нинг уй аренасида ўтказилиши режалаштирилган. Бу саналар Лига 2 жамоаларига қарши икки ўйинли плей-оффнинг жавоб ўйинлари тақвимига тўғри келади.

Плей-офф йўлланмасини қўлга киритиш учун "Лион" 16-ўринни эгаллаши керак. Ҳозирда бу ўринни "Лорьян" 12 очко билан банд этиб турибди.

Daily Mail нашрининг ёзишича, "Лион" раҳбарияти атайлаб Свифтнинг концертларига рози бўлган, бироқ уларнинг жамоаси лигада жон сақлаб қолиш учун кураш олиб боришини тасаввур ҳам қилмаган.

Киритилди: 17:19, 05.12.2023.
Ўқилди: 914 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.