Ҳужумчи Эдди Нкетия 2024 йилнинг январь ойида «Арсенал»ни тарк этиши мумкин. Бу "Football Transfers" хабар тарқатди.
Манбага кўра, «канонирлар» Эдди бўйича тушадиган таклифларни кўриб чиқишга тайёр. Аввалроқ Нкетия А серия («Милан» ва «Рома») клубига ўтиши мумкинлиги ҳақида хабар тарқалганди.
Нкетия жорий мавсумда АПЛ доирасида 14 та ўйинда иштирок этди ва 5 та голга узатма берди.