Алекс Баэнага "Барселона" қизиқиш билдирмоқда.
Аввалроқ, ҳужумчи Витор Роке қишки трансфер ойнасида Каталония клубига ўтиши малум бўлганди. "Барса" мураббийлар штаби қишда жамоа яна бир нечта янгилар билан кучайишини истамоқда, аммо бу клубнинг молиявий муаммолари туфайли қийин бўлади.
Шу тариқа, "Барселона" "Вильярреал" ярим ҳимоячиси Алекс Баэнага қизиқиш билдирмоқда - бу ҳақда журналист Сике Родригес El Bar дастурида гапирди. Қайд этилишича, Хави бу футболчига жуда ижобий баҳо беради.
Бироқ “Вильярреал” Баэнани 30 миллион евродан камига қўйиб юбормайди – бу товон пули шартномада кўрсатилган. "Барселона" уни қишда қўлга киритиш жуда қийин бўлади.
Ла Лиганинг жорий мавсумида 22 ёшли ярим ҳимоячи 13 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол ва 5 та голли узатмани амалга оширди.