Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Винисиус Жуниор БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича спорт элчисига айланди

Баҳо:
+ | -

“Реал” футболчиси Винисиус Жуниор ирқчиликка қарши кураш бўйича баёнот берди.

"Салом. Менинг исмим Винисиус Жуниор. “Реал Мадрид”да тўп сураман.

Жорий йилда инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганига 75 йил тўлди, бу тарихда муҳим воқеа ҳисобланади. Бугун биз инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича мажбуриятларимизни янгилашимиз даркор.

Тарихга назар солсак, ирқчилик ва камситиш кўплаб одамларни имкониятлардан маҳрум қилиб келган, бу ҳолат, ҳатто, спортда ҳам содир бўлган. Ирқчиликка қарши бирлашиш вақти келди. Спортда ирқий камситишга тоқат қилмаслик керак. Ҳар бир ташкилот камситишлар ҳақида ҳеч қандай шартларсиз хабар бериш ва унга қарши курашиш учун мавжуд механизмлардан фойдаланиши лозим.

Жабрланувчиларни қўллаб-қувватлаш ва айбдорларни жавобгарликка тортиш керак. Биз ирқчиликка қарши таълимга сармоя киритишимиз, одамларни ўз ҳуқуқларини билишга ундашимиз ва бунда ёрдам беришимиз даркор.

Келинг, спортни ирқчилик ва камситишлардан холи бўлган инклюзивликнинг ҳақиқий намунасига айлантирайлик.

2023 йил мен учун спорт ва жамиятдаги нотўғри қарашларни йўқ қилиш учун ҳали кўп йўл босиб ўтишимиз кераклигини эслатиб турди. Менимча, ирқчиликка қарши билимлар бутун дунёда тенглик ва инсон ҳуқуқларини илгари суриш бўйича ҳаракатларимиз марказида туриши шарт.

Шунинг учун мен БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича спорт элчиси сифатидаги янги лавозимимни эълон қилишдан жуда мамнунман. Бу вазифани мен ғурур, ҳаяжон ва масъулият билан ўз зиммамга оламан", — деди Винисиус Жуниор.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилда Винисиус бир неча бор рақиб жамоа мухлислари томонидан ирқчилик билан боғлиқ ҳақоратларга дуч келди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 15:47, 06.12.2023.
Ўқилди: 1408 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик