Кириш Регистрация

ФИФА президенти Мессининг навбатдаги мундиалда қатнашишини истамоқда

Баҳо:
+ | -

ФИФА раҳбари Жанни Инфантино “Интер Майами” клуби ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Мессининг навбатдаги жаҳон чемпионатида иштирок этиши мумкинлиги ҳақидаги фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

“Мен ЖЧ-2026 ни интиқлик билан кутяпман. Бу 48та жамоа иштирок этадиган улкан тадбир бўлади. Умид қиламанки, Месси нафақат ушбу чемпионатда, балки 2030 ва 2034 йилларда ҳам ўйнай олади", - деди Инфантино.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги жаҳон чемпионати Қатарда бўлиб ўтганди. Ўша турнир ғолиби Аргентина терма жамоаси бўлиб, финалда Франция терма жамоасини пенальтилар сериясида мағлуб этди.

Киритилди: 21:22, 06.12.2023.
Ўқилди: 1725 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.