Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи 1-2 Женоа
28/12 19:00 Парма 2-1 Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер
29/12 00:45 Лацио - Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль

Пул, барибир эркаклар спортида!...

Баҳо:
+ | -

ХХ аср давомида бутун дунё аёллари сайлаш-сайланиш ҳуқуқини қўлга киритган бўлсаларда, айрим соҳаларда эркакларнинг ҳукмронлиги сақланиб қолганди.

Буларни санаб ўтмоқчи эмасмиз, лекин спорт барча соҳаларга алоқадор. Нафақат собиқ Иттифоқ ёки Россия, балки барча мамлакатларда ҳам аёллар спорти оммавийлик бобида эркаклар спортига тенглаша олмайди. Бунга яққол мисол - теннис, бу спорт турида ҳанузгача эркак ва аёл теннисчиларга барча турнирларда бир хил мукофот пуллари ажратилавермайди. Бунинг асосий сабаби - эркаклар спорти кўпроқ оммалашган, уларни кўпчилик томоша қилади. Бироқ адолат борасидаги баҳс-мунозаралар тўхтамаяпти.

Ҳозирги тадқиқотларга биноан, рейтинг бўйича эркаклар спортидаги томошабоп мусобақаларга хотин-қизлар ўртасидаги спорт гимнастикаси ва фигурали учиш турнирлари тенглаша олади, бу эса фақат Олимпия Ўйинларида бўлади. Бироқ сўнгги йилларда вазият сезиларли даражада ўзгарди.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, спорт маркетингига оид тадқиқотларнинг аксарияти Америка компаниялари томонидан ўтказилади ва асосан шу мамлакат аудиториясига мўлжалланган. Шунга қарамасдан, бу тенденцияни бутун дунёда кузатиш мумкин.

Келинг, аввалига Игорь Акинфеевнинг қуруқ ўйинлари каби фактлар билан танишиб чиқайлик. 2022 йил охирида Samba TV таҳлилий компаниясининг маълумотларига кўра, Америкадаги аёллар футбол, баскетбол, волейбол лигалари ва талабалар ўртасидаги бошқа мусобақалар аудиторияси эркаклар турнирларидаги мухлислар сонидан ўзиб кетди. Ҳозирда асосий эътибор кўпроқ ёш мухлисларга қаратилмоқда. Сабаби, улар учун қайси жинс вакиллари куч синашишининг аҳамияти йўқ. Спорт секцияларига қизларнинг оқими тобора ортиб бормоқда. Бунинг натижасида спортни томоша қиладиган мухлисалар ҳам кўпаймоқда. Шу боис, аёллар лигалари Nissan ва Geico сингари янги ва йирик сармоядорлар келишмоқда. 

Мисол учун таққослайдиган бўлсак, аёллар футбол лигасининг мухлис ва мухлисалари аудиторияси бир йилда 453 фоизга кўтарилган бўлса, эркаклар МЛСи атиги 15 фоизга ўсди. Боз устига, бу ўзгаришда Лионель Мессининг «Интер Майами»га ташрифи муҳим ўрин тутади.

Футбол бўйича ЖЧ энди иккита, битта эмас!

Бошқа бир ташкилот - Women~s Sport Trust маълумотларига биноан, шу йилнинг дастлабки икки ойи ичида Буюк Британиядаги аёллар мусобақаларида мухлислар сони ўртача 20-30 фоизга кўпайган. Мазкур тараққиётда регби бўйича жаҳон Кубоги, 6та миллатлар Кубоги турнирлари ва Англия премьер-лигаси мусобақалари улкан ҳисса қўшдилар. Аёллар спортининг ТВ экранлари қаршисидаги томошабинлари сони ҳам эркаклар иштирокидаги турнирлар кўрсаткичига тобора яқинлашиб бормоқда. Ўзаро нисбат ўтган йили 37га 63 эди. Энди 42га 58ни ташкил этмоқда.

Миллий мусобақалардан халқаро турнирларга ўтамиз. Аёллар спортидаги кескин бурилиш шу йил Австралия ва Янги Зеландия майдонларида бўлиб ўтган футбол бўйича жаҳон чемпионатида кузатилди. Унда ҳар бир учрашувга ўртача 30911 нафар мухлис ташриф буюрди. Тўрт йил аввал Франция мезбонлигида ўтган мундиал беллашувлари 21756 нафар мухлис томоша қилганди. Қатар мундиалининг беллшувлари эса 53191 нафар мухлис гувоҳлигида ўтди. Ҳа, ҳозирча, тафовут жуда катта, лекин йил сайин камайиб бораётгани ҳам яққол кўриниб турибди. Нуфузли Nielsen компанияси аёллар ўртасидаги ЖЧ сайёрамиз аҳолисининг 41 фоизи эътиборини жалб этганлигини маълум қилди. Маълумотда тадқиқотчилар биз каби бетараф мухлисларни ҳам инобатга олган-олмаганликлари ёритилмаган. Лекин телерейтинглар бобида ишлар жойида.

ФИФА турнирда 2 миллиардли аудиторияни тахмин қилганди. Испания ва Англия терма жамоалари ўртасидаги ҳал қилувчи баҳсни бир неча ўн миллионлаб мухлислар томоша қилдилар. Шундай экан, навбатдаги циклда фақат эркаклар ўртасидаги ЖЧ эмас, балки 2та тенг ҳуқуқли мундиал хусусида гап кетса керак. Ҳар ҳолда, ФИФА ҳозир айнан шу мақсадга интилмоқда.

Эркакларда пул кўпроқ

Бироқ аёллар спорти ҳамон муаммолар гирдобида. Жумладан, Россияда ҳам. Масалан, РПЛ билан АФЛ, КХЛ ва АХЛ ўртасида катта тафовут бор. Фақат волейбол нисбатан сезиларли рақобат кўрсата олади. «Форбес»нинг индивидуал спорт рейтингидаги етакчи 30 нафар россиялик спортчилар рейтингида атиги 9 нафар қизлар бор, уларнинг ярмидан кўпроғи - фигурали учиш вакилалари. Бошқа спорт турларида аёллар улкан гонорарларга эга эмаслар.

Жаҳон миқёсида ҳам вазият яхши эмас. Энг кўп иш ҳақи оладиган 50 нафар спортчилар орасидаги ягона аёл - Серена Уильямс. У 49-ўриндан жой олган. Руминия­лик велопойгачи ва конькичи Александра Янчулеску Париж Олимпиадасидаги йўл харажатлари учун «OnlyFans»да суратга тушиш билан маблағ тўпламоқда. Жаҳоннинг энг гўзал енгил атлетикачиси Алиса Шмидт эса ижтимоий тармоқлар кўмагисиз спорт фаолиятидаги харажатларни тўлай олмаслигини тан олди.

Яқинда пул топиш мақсадида «OnlyFans»да беҳаё либосларда суратга тушиб юрган Рене Грэйси Австралиядаги энг нуфузли V8 Supercars қайтишини эълон қилди. Бироқ спортдаги гонорарларни адолатли тарзда тақсимлаш масаласи ҳамон очиқ қолмоқда.

МУҲАММАДСОДИҚ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:31, 06.12.2023.
Ўқилди: 1247 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.