"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг АПЛнинг 15-турида "Челси" устидан қозонилган ғалаба (2:1) ҳақида фикр билдирди.
“Менда ҳар доим шикоятлар бўлиши мумкин, аммо биз натижа ва ўйиндан мамнунмиз. Майдондаги дастлабки 30 дақиқада ҳаммаси биз учун муваффақиятли бўлди. Биз ривожланишимиз керак. Биз тўғри йўналишда ҳаракат қилмоқдамиз. МакТоминей жуда яхши футболчи. У Антони билан "Челси"ни тўхтатди. У иккита гол урди ва ундан кўпроқ гол уриши мумкин эди", - дея Тен Хаг сўзларини келтирган BBC.