"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп жамоа ҳимоячиси Жоэль Матипнинг жароҳати ҳақида гапирди.
Эслатиб ўтамиз, 32 ёшли камерунлик футболчи Англия чемпионатининг 14-туридан ўрин олган “Фулхэм”га қарши ўйинда (4:3) тиззасидан жароҳат олган эди.
"Унинг хочсимон лигаменти йиртилган, шунинг учун афсуски, мен биринчи сониядан кутганимдек бўлди. Ҳаммаси шундай кўринарди. Жуда ачинарли", - деди Клопп клуб расмий сайтига.
Шу тариқа Матип мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юбориш хавфи бор. Клуб Матип ўрнига ҳимоячи сотиб олишни режалаштирмаётгани аввалроқ хабар қилинганди.
Жорий мавсумда Матип “Ливерпуль” сафида барча турнирларда 14 та ўйинда қатнашди. Футболчининг клуб билан шартномаси 2024 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади.