"Рома" марказий ҳимоячиси Крис Смоллинг февралгача сафга қайтмайди. Football Italia нашри хабарига кўра, 34 ёшли англиялик ҳимоячи тиззасидаги сурункали жароҳатдан икки ойдан камроқ вақт ичида фориғ бўла олмайди.
Эслатиб ўтамиз, Смоллинг сентябрь бошида жароҳат олган, шу сабабли жорий мавсумда аксарият ўйинларни ўтказиб юборишга мажбур бўлганди.
Смоллингнинг "Рома" билан шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Римликлар билан шартномасини узайтиришдан олдин, англиялик футболчи Миланнинг "Интер" клубига ўтиши мумкин эди.
Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Юнайтед”нинг собиқ футболчиси 2019 йилнинг ёзидан буён “Рома” сафида ўйнамоқа.