Кириш Регистрация
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 16:00 Таиланд 3-3 Тожикистон
26/04 19:00 Ўзбекистон 2-0 Саудия Арабистони
26/04 19:00 Ўзбекистон 3-3 Эрон
26/04 22:30 Ироқ 1-0 Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне 3-0 Салернитана
27/04 00:00 Монпелье 1-1 Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад 0-1 Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас - Жирона
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао
28/04 15:30 Интер - Торино
28/04 16:00 Метц - Лилль
28/04 17:00 Кадис - Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм - Арсенал
28/04 18:00 Борнмут - Брайтон
28/04 18:00 Лорьян - Тулуза
28/04 18:00 Клермон - Реймс
28/04 18:00 Страсбур - Ницца
28/04 18:00 Болонья - Удинезе
28/04 19:15 Гранада - Осасуна
28/04 20:05 Ренн - Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи - Рома
28/04 21:00 Аталанта - Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал - Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион - Монако
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья

Ўфа аёллар футболи бўйича 2023 йил якунларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон футбол ассоциациясида аёллар футболи бўйича 2023 йил якунларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Тадбирни ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов очиб бериб, аёллар футболини юқори даражага кўтариш асосий вазифалардан бири эканини таъкидлади.

«Мавсум давомида аёллар футболини ривожлантириш йўлида қилган меҳнатингиз учун барчангизга ташаккур билдирмоқчиман. Сўнгги йилларда футболимиз ҳар томонлама ўсди ва ривожланди. Жорий йил Австралия ва Янги Зеландияда ўтказилган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон футбол ассоциацияси мутахассислари малака оширишди ва тажриба алмашиб қайтишди. Умуман аёллар футболи мавқеи дунё миқёсида ҳам юқори даражага чиқмоқда.

Вақти келиб, Ўзбекистон аёллар терма жамоалари ҳам Жаҳон чемпионатларида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишига ишонамиз. 2023 йилда Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси Париж Олимпиадасига саралаш баҳсларининг якуний босқичига йўл олди. Жамоадаги ҳар бир футболчида ватанпарварлик ва масъулият ҳисси юқори. 2024 йил март ойида Тошкентда қизлар ўртасида U-20 Осиё кубоги ўтказилади. Мавсум сўнггида аёллар футболида биринчи марта ВАР технелогиясидан фойдаланилди. Шунингдек, 2024 йилда ЎФАнинг янги футбол майдонида 4 та ёш тоифасида футбол курсларини ташкил этишни режалаштирганмиз.

Албатта камчиликлар устида ҳам тинимсиз иш олиб борамиз. Аёллар футболида босқичма-босқич ҳакамлар, мураббийлар ва шифокорлар сонини кўпайтиришимиз зарур», деди Равшан Эрматов. 

Йиғилиш давомида аёллар футболи бўйича 2023 йилда ўтказилган турнирлар таҳлили ва 2024 йил учун белгиланган вазифалар юзасидан ҳисоботлар тингланди. Аёллар футболида мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш масалалари муҳокама қилинди.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 22:48, 07.12.2023.
Ўқилди: 809 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.