Кириш Регистрация
09/01 00:45 Милан 1-1 Женоа
09/01 01:00 Арсенал 0-0 Ливерпуль
09/01 19:00 Қирғизистон 1-2 Вьетнам
09/01 21:30 Иордания 3-2 Саудия Арабистони
10/01 01:00 Хетафе 1-2 Реал Сосьедад
10/01 16:30 БАА - Япония
10/01 16:30 Ливан - Жанубий Корея
10/01 18:00 Реал Овьедо - Бетис
10/01 19:00 Эрон - Ўзбекистон
10/01 19:00 Удинезе - Пиза
10/01 19:00 Комо - Болонья
10/01 20:15 Вильярреал - Алавес
10/01 21:30 Сурия - Қатар
10/01 22:00 Рома - Сассуоло
10/01 22:30 Жирона - Осасуна
11/01 00:45 Аталанта - Торино
11/01 01:00 Валенсия - Эльче
11/01 16:30 Хитой - Австралия
11/01 16:30 Лечче - Парма
11/01 18:00 Райо Вальекано - Мальорка
11/01 19:00 Таиланд - Ироқ
11/01 19:00 Фиорентина - Милан
11/01 20:15 Леванте - Эспаньол
11/01 22:00 Верона - Лацио

«Навбаҳор»да нечта соврин бор?

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, “Навбаҳор” якунланган мавсумда 3-ўринни эгаллаб, бронза медаль соҳибига айланди ва ўз совринлари сонини янада оширди.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Суперлига (олий лига)сида шу кунгача жами 40 та жамоа иштирок этган бўлиб, улардан фақатгина 13 тасига совринларни қўлга киритиш насиб этган.

Улар орасида албатта Ўзбекистон миллий чемпионатларининг мунтазам иштирокчиси бўлган “Навбаҳор” ҳам бор.

Жамоанинг шу кунгача нечта совринни қўлга киритганлиги кўпчиликни қизиқтиришини инобатга олган ҳолда, ушбу мавзуга тўхталишга аҳд қилдик.

“Лочинлар” ортда қолган мавсумлар давомида 1 та олтин (1996 йил), 1 та кумуш (2022 йил), 10 та бронза (1993, 1994, 1995, 1997, 1998, 1999, 2003,2004, 2018, 2023  йиллар), шунингдек, 3 марта Ўзбекистон кубоги (1992, 1995, 1998 йиллар) ҳамда 1 марта Ўзбекистон суперкубоги (1999 йил)ни қўлга киритишди.

Шу тариқа, бу йил “Навбаҳор”нинг миллий чемпионатимизга асос солинганидан буён қўлга киритган жами совринлари сони бу йил 16 тага етди ва жамоа айни пайтда бу борада “Пахтакор” (38 та соврин), “Насаф” (21 та соврин) ҳамда “Нефтчи” (17 та соврин) клубларидан кейин 4-ўринда бормоқда.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 22:41, 08.12.2023.
Ўқилди: 1622 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.