Микел Артета бошчилигидаги «Арсенал» секин-аста аввалги даражасига қайтмоқда. Унинг қўл остидаги жамоа ўтган мавсум АПЛда 2 ўринни эгаллади ва анча вақт кутилган Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритди.
Испаниялик мутахассис клубда бир қанча футболчиларни кашф этди. Улар орасида 7 нафарини ажратиб кўрсатишга арзийдиган ўйинчилар ҳақида сўз юритамиз.
Деклан Райс
Райс "Вест Хем" таркибидаги ёрқин футболчи бўлганини ҳисобга олсак, унинг трансферига сарфланган пулларни оқласа бўлади. Райс «болғачилар» сафида жамоа сардори ва ўзининг нималарга қодирлигини исботлаган. Шунинг сабабли, «Арсенал» Деклан учун 100 миллион фунт стерлинг сарфлади.
«Арсенал»даги илк мавсумдан-оқ у Англия терма жамоасига чақирила бошлади. Дарҳақиқат у Артета қўл остида даражасини ва тажрибасини анча оширди.
"Сўнгги тўрт ҳафта ичида мен анча ўсдим ва футбол ҳақида олдин кўрмаган кўп нарсаларни ўргандим", - деди Райс TNT Sports'га берган интервьюсида.
Гранит Жака
Швейтсария терма жамоаси футболчиси Арсен Венгер томонидан жамоага олиб келинган ва сардорлик боғичини Унаи Эмери берган эди, аммо Артета келгунига қадар у барқарорлик кўрсатди.
Жака «Арсенал»даги дастлабки йилларида ўзининг қийин лаҳзаларини ўтказди, ҳаттоки уни мухлислар ҳам унчалик хуш кўрмади. Аммо 2022-23 йилги мавсум Жаканинг фаолиятидаги энг яхшиси бўлди. У «Арсенал»нинг энг яхши футболчиларидан бири бўлди.
Айни вақтда Жака Хаби Алонсо қўл остидаги «Байер-04» клубида фаолият олиб бормоқда. Янги клубида ҳам ўзининг қобилиятларини тўла-тўкис кўрсатиб келмоқда.
31 ёшли футболчи бу мавсумда Бундеслиганинг кўзга кўринган ўйинчиларидан бири бўлди, гарчи у Артета қўл остида тажрибасини оширмаганида бундай даражага эга бўлмасди.
Мартин Эдегор
"Менежер бўлиб, Мартин билан шахс ва ўйинчи сифатида мулоқот олиб бориш мароқли. У ўз фаолиятида бир нечта клубларда ўйнаганидан сўнг, эндигина клубига ўрнашиб қолгани ва ўзини «Арсенал»да ўзини уйидагидек ҳис қилаётгани ажойиб", - деди Артета.
Артета «Эмиратес» қураётган лойиҳанинг афишасида Эдегор турибди. У олти йилни "Реал Мадрид" клубида ўтказди, лекин ҳеч қачон асосий жамоага кириш имконига эга бўлмади ва бунинг ўрнига ўз қобилиятини фақат «Витессе» ва "Реал Соседад"да ижарада кўрсата олди.
Габриель Жезус
Бразилиялик футболчи "Манчестер Сити" билан беш ярим мавсум давомида Премьер-лигада тўртта чемпионликни қўлга киритди ва 95 та гол урди, шунинг учун уни бу рўйхатда кўриш бирмунча баҳсли бўлиши мумкин. У «шаҳарликлар» таркибидаги энг яхси ўйинчилардан бири эди, аммо Гвардиоланинг ўйин услубига тушмай қолиш эҳтимоли ҳам юқори эди.
Терма жамоада ҳамда "Манчестер Сити" таркибида бирмунча қийналди, аммо Лондон жамоасида у ўзини анча кўрсатишга улгурди. Клуб сафида октябрь ойида ўзининг нималарга қодир эканлигини исботлади. Чемпионлар лигаси доирасида «Севилия»га қарши ўйинда майдонда шунчаки шоу кўрсатди.
Уильям Салиба
Бир пайтлар Салибанинг «Арсенал»даги келажаги ва Артета билан муносабатлари ҳақида бир қанча гап-сўзлар бор эди. Ҳимоячига жамоага мослашиш учун ҳеч қанча вақт кетмади. У тезда киришиб кетди ҳамда жамоасининг асосий футболчиларидан бири.
Франциялик футболчининг «Сент-Этьен», «Ница» ва «Марсель»да ижара асосида ўйнаган ўйинлари орқали «Арсенал» ўзида қимматбаҳо ҳимоячи борлигини ҳис қилди. Кўп ўтмай, у бирмунча ўйинларда ўз потенциалини кўрсатишга киришди.
У айни дамда Премьер-лиганинг энг яхши марказий ҳимоячиларидан бири.
Ёзда у 2027 йилга қадар мўлжалланган янги тўрт йиллик шартномани имзолади ва Артета қураётган жамоанинг асосий устуни бўлиб қолмоқда.
Аарон Рамсдейл
"Мен Аарон Рамсдейлнинг нималарга қодир эканлигини биламан, аммо у жароҳат олганлиги сабаб унинг ўрнини тўлдириш мақсадида Райя трансферини эълон қилдик", - деди Артета.
Кўпчилик Рамсдейлни ўтган мавсумнинг энг яхши дарвозабонларидан бири сифатида кўрди. Айни дамда у асосий таркиб учун Райя билан рақобат олиб бормоқда. Аммо у Артета жамоасидаги илк мавсумлардан-оқ танқидчиларнинг овозини ўчириб қўйди.
Леандро Троссард
Бельгиялик вингер ҳали ўзини «Арсенал»да ўзининг нималарга қодир эканлигини тўлиқ кўрсата олгани йўқ, аммо у ажойиб ўйинлари билан мухлислар олқишига сазовор бўлди. Тез-тез захира ўриндиғида ўтирганига қарамай, Троссард 2022-23 йилги чемпионлик учун курашнинг иккинчи ярмида Премьер-лигада 10 та голли узатмани амалга оширди.
У Премьер лигада ғолиб бўлмоқчи бўлган ҳар бир жамоада ўйнашга ҳақли ва буни тўлақонли исботлашга ҳаракат қилмоқда.