Кириш Регистрация
14/12 00:45 Аталанта 2-1 Кальяри
14/12 01:00 Арсенал 2-1 Вулверхэмптон
14/12 01:00 Хетафе 0-1 Эспаньол
14/12 16:30 Милан 2-2 Сассуоло
14/12 18:00 Севилья 4-0 Реал Овьедо
14/12 19:00 Фиорентина 1-2 Верона
14/12 19:00 Удинезе 1-0 Наполи
14/12 19:00 Кристал Пэлас 0-3 Манчестер Сити
14/12 19:00 Ноттингем Форест 3-0 Тоттенхэм
14/12 19:00 Сандерленд 1-0 Ньюкасл
14/12 19:00 Вест Хэм 2-3 Астон Вилла
14/12 20:15 Сельта 2-0 Атлетик Бильбао
14/12 21:30 Брентфорд 1-1 Лидс
14/12 22:00 Женоа 1-2 Интер
14/12 22:30 Леванте - Вильярреал
15/12 00:45 Болонья 0-1 Ювентус
15/12 01:00 Алавес 1-2 Реал Мадрид
16/12 00:45 Рома - Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано - Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед - Борнмут

Ўзбек клублари делегацияси «Галатасарой» иш фаолиятини ўрганди

Баҳо:
+ | -

ЎзПФЛ ва Туркия клублар бирлиги ўзаро ҳамкорликда ўзбекистонлик футбол мутахассисларини турк клублари фаолияти билан яқиндан таништириш мақсадида айни кунларда Истанбулда ўқув семинари ташкил этмоқда.

Ҳозирга қадар клубларимиз вакилларидан иборат делегация Туркия клублар бирлиги ва «Фенербаҳче» клублари тузилмаси билан таништирилган эди. Бугун ўзбек мутахассисларини «Галатасарой» клуби қабул қилди.

Дастлаб клубнинг ташкилий тузилмаси, «Галатасарой»нинг маркетинг ва мухлислар билан ишлаш бўйича стратегияси, ҳомийлар билан амалга ошириладиган тадбирлар дастури, чипталар савдоси қандай йўлга қўйилгани, шунингдек клубнинг ўйинчилар селекциясини қандай олиб бориши хусусида тақдимотлар ўтказилди. Айниқса, мазкур клубнинг тижорий масалалар бўйича директори, жаҳон спортининг энг олди маркетинг мутахассисларидан бири саналадиган Начи Жансун ўз тажрибаси билан ўртоқлашиб, соҳа бўйича қизиқарли маълумотлар билан бўлишди.

Қолаверса, «Галатасарой» клуби ўйин кунги учрашувнинг ташкилий ишлари қандай кечиши бўйича ҳам ўз иш жараёни билан батафсил таништирди. Хусусан, ўзбекистонлик мутахассислар Туркия Суперлигаси доирасидаги «Галатасарой» – «Адана Демирспор» учрашуви олдидан ўйиннинг тайёргарлик жиҳатлари билан танишиш имкониятига эга бўлишди.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 07:49, 09.12.2023.
Ўқилди: 1393 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.