Каталониянинг "Барселона" клуби ҳимоячиси Рональд Араухо яқин келажакда жамоасини тарк этиш ниятида эмас. Инсайдер Ашраф бин Аяднинг маълумотларига кўра, уругвайлик футболчи "Бавария"га ўтмайди, чунки у бор эътиборини "кўк-анорранглилар" учун ўйнашга қаратган.
Аввалроқ журналист Флориан Плеттенберг Араухо ва "Бавария" бош мураббийи Томас Тухел ўртасидаги суҳбат ҳақида хабар берган эди. Немис мутахассиси уругвайлик футболчини ўз жамоасига таклиф қилгани ва футболчига клуб унинг учун катта миқдорда товон пули тўлашга рози бўлганини тушунтирган. Бироқ, Бен Аяднинг сўзларига кўра, Араухо трансферга қизиқмаяпти.