Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Клопп: "Омад туфайли ғалаба қозондик"

Баҳо:
+ | -

Юрген Клопп “Ливерпуль” омаднинг ҳисобига “Кристал Пэлас”дан устун келганини тан олди.

"Мен ҳозир жуда бахтли мураббийман ва биз омадли эканлигимизни биламан. Аммо агар сиз фақат яхши ўйнаганингизда ғалаба қозонсангиз, унда ҳақиқий муваффақиятга эришиш имконияти йўқ.

Бугун биз энг яхши ўйин ўтказмадик. 76 дақиқа давомида ёмон ўйнадик. Рақиб қизил карточка олди, шундан сўнг дарҳол гол урдик - буларнинг барчаси бизга ёрдам берди. Шунинг учун биз ҳам омадлимиз дейман.

Аммо 76-дан 106-дақиқага қадар биз жуда яхши ўйнадик. Ўзингиз билганингиздек, 10 кишига нисбатан қийинроқ бўлиши мумкин. Биз ўйинни ағдариб юбордик ва алмаштиришлар жуда муҳим роль ўйнади. Умуман олганда, бу бизнинг мавсум ҳикояси: ўйинга захирадан майдонга тушганларнинг таъсири бўлди.

Агар Эллиотт тўпга яхши зарба бермаганида, учрашув дуранг билан якунланган бўларди. Агар Салоҳнинг зарбасидан кейин ортга қайтиш бўлмаганида, биз мағлуб бўлардик. Охирги 15-20 дақиқада биз ғалаба қозонишга ҳақли эдик, аммо бунга қадар ҳеч нарсага лойиқ эмасдик", - деди "Ливерпуль" бош мураббийи.

Киритилди: 21:51, 09.12.2023.
Ўқилди: 1088 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [6315]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [3534]

Гвардиоланинг кетиши “Сити”га қимматга тушиши мумкин [3190]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [2990]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [2944]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2153]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [2144]

«Барселона» Ромерони сотиб олмоқчи, бироқ трансфернинг фақат битта кутилмаган шарти бор [1836]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1496]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1471]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик