Франция Биринчи дивизион раҳбарияти "ПСЖ" клубининг "Бордо"га қарши 20-тур ўйинини бошқа муддатга қолдириш ҳақидаги илтимосига рад жавобини берди.
Карло Анчелоттининг 38 ёшли ёрдамчиси Ник Броуд автоҳалокатга учраб, оламдан кўз юмгани боис, парижликлар ўйинни бошқа муддатга қолдиришни сўрашганди.
"Бордо" - "ПСЖ" ўйини 21 январь куни бўлиб ўтади.