“Севилья” Ла Лиганинг 16-тури доирасида сафарда “Мальорка”га минимал ҳисобда ютқазди – 0:1.
Андалусияликлар Испания чемпионатидаги ғалабасиз 9 ўйинлик сериясини давом эттирдилар: 3 мағлубият ва 6 дуранг.
Диего Алонсо шогирдлари охирги марта 26 сентябрь куни Ла Лигада “Альмерия” устидан ғалаба қозонган (5:1).
“Севилья” эса 16-ўринда ва қуйи лигага тушиб кетиш зонасидан 4 очко олдинда.