Бугун Санкт-Петербургда давом этаётган Ҳамдўстлик Кубогининг 2-тур доирасижа Ўзбекистон ва Қозоғистон ёшлар терма жамоаси ўзаро куч синашишади. Учрашувдан олдин Қозоғистон нашрларидан бири бўлажак рақиб Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида мақола чоп этди. Мақоланинг асосий қисмларини сизнинг эътиборингизга ҳавола этамиз.
Жаҳон чемпионатига тайёргарлик
Ҳамдўстлик кубогида иштирок этиш Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси учун 2013 йили Туркияда бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатидан олдинги тайёргарлик босқичини ўтайди. Мундиалда иштирок этиш ҳуқуқини Ўзбекистон терма жамоаси ёшлари Осиё чемпионатида муваффақиятли иштирок этишин натижасида қўлга киритганди.
Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб ўтган қитъа биринчилигида улар нималар қодир эканликларини кўрсата олишган.Гуруҳ босқичичида жамоа Вьетнам (4:0) ва КХДР (2:0) ёшларини ишончли тарзда мағлуби этиб, Иордания билан дуранг(2:2) ўйнаганди. 1/4 финалда эса ўзбеклар пенальтилар сериясига кўра, суриялик тенгқурларидан устун келишган ва қоидага мувофиқ жаҳон чемпионати йўлланмасини берувчи кучли тўртлик сафига киришган. Бош вазифани уддалаб бўлган ёшла яримфиналда Жанубий Кореяга имкониятни бой бериб қўйганди.
Ўзбек футболининг умидлари
Ўзбекистон ёшлари турнирга 23 нафар футболчи билан ташриф буюрган. Улардан бемалол иккита бир хил таркиб тузиш мумкин бўлади. Биз жамоанинг ҳар бир чизиғидаги асосий футболчиларга тўхталиб ўтмоқчимиз. Орқа чизиқдан бошлайдиган бўлсак. Жамоанинг энг ишонган, жаҳон чемпионатига чиқишида энг катта улуш қўшган бу дарвозабон Асилбек Омонов саналади. Ҳимоячилар ичида Аҳмаджон Мусаев кўпроқ Владимир Козакка таянади. «Пахтакор»нинг асосий таркибидан ўрин олиб улгурган бу футболчи вақти келса ҳужумларга қўшилиб туради ва энг асосий бу уринишлар жуда кўп ҳолларда муваффақиятли чиқажи.
Жамоанинг энг эътиборли футболчилари яримҳимоя чизиғидан ўрин олишган. Улардан Аббосбек Махсталиев, Жамшид Искандеров, Абдул Азиза Юсупов ва Жаҳонгир Абдумўминовларни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз. Жамоанинг энг катта кучи эса бу ҳужумчи Игорь Сергеев саналади. Бу ҳужумчи Осиё чемпионатининг энг яхши тўпурари бўлгани эътиборга молик. Сергеев мусобақа мобайнида етти бор рақиблар дарвозасини ишғол қилган ва бу борада етакчи бўлганди. Бу футболчи турнирда ўзи иштирок этган барча учрашувларда рақиблар дарвозасини ишғол қилганини кўрсатиб турибди. Барқарорлик яққол кўзга ташланиб турганини айтиб ўтмаса бўлмайди.
Бундан кўриниб турибдики, Ўзбекистанда иқтидорлилар етарлича топилади. Яна бир нарсани айтиб ўтиш керак, ҳозирданоқ терма жамоанинг бир қатор футболчилари ўзбек футболининг сўнгги ўн йилликдаги энг ёрқин футболчиси Миржалол Қосимовнинг издошлари сифатида кўрсатилмоқда.
Ёмон чиқмаган старт
Ҳамдўстлик кубогига тайёргарлик доирасида терма жамоа Олий лига жамоалари саналган «Сўғиёна» (1:0) ва «Қизилқум» (3:2) жамоаларини мағлубиятга учратгани эътиборга молик. Ҳозирги мусобақанинг биринчи учрашувини ҳам жамоа унчалик ёмон бошламади. Дастлабки турда жамоа мусобақанинг энг асосий фаворити —Россия ёшлар терма жамоасига ўтказиб 2:2 ҳисобида дуранг натижани қайд этишди.Шу куни ўзбекистонликлар жуда мазмунли футбол намойиш этишди ва ҳаттоки ғалаба қозониши ҳам мумкин эди. Ҳатто ўйин мобайнида руслар ҳисобда ортда боришди. Охирида яна бир гол ўтказиб юборишлари ҳам мумкин эди...
Бугун Қозоғистони терма жамоасини биринчи учрашувдагидан ана жиддий бўлган рақиб кутиб турибди. Бўлажак учрашув бундан ташқари бугунги кунда Ўзбекистон ва Қозоғистон ёшларининг иқтидори қай даражада эканини кўрсатиб бериши ҳам керак бўлади. Биз жуда кучли таркибга эга бўлган Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига қарши ўзимизнинг энг кучли ўйинимизни кўрсатиб натижага эришишимиз лозим бўлади.