«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ футболчиси Оуэн Харгривз «манкунианликлар»га «Борнмут» ҳужумчиси Доминик Соланке билан шартнома имзолашни маслаҳат берди.
«Мен бу футболчини «Манчестер Юнайтед»га олиб келган бўлардим. Ўйлайманки, энди у ўзини юқори савияда кўрсата олади.
«Манчестер Юнайтед»ми ёки бошқа клубми фарқи йўқ. Ишончим комилки, Доминик ҳали ҳам чўққига кўтарилиш имкониятига эга бўлади», - деди Харгривз.