FourFourTwo портали журналистлари 2010 йилдан 2019 йилгача терма жамоанинг энг яхши футболчилари рейтингини тақдим этди. Унда биринчи ўринни испаниялик ярим ҳимоячи Андрес Иньеста эгаллади.
Германия терма жамоаси ҳужумчиси Томас Мюллер иккинчи ўринни эгаллаб турибди, кучли учликни эса Испания терма жамоасининг яна бир ярим ҳимоячиси Хави Эрнандес якунлаб берди.
Рейтингда португалиялик тўпурар Криштиану Роналду тўртинчи, франциялик ҳужумчи Килиан Мбаппе бешинчи ўринни эгаллади.
Аргентиналик Лионель Мессига келсак, 36 ёшли ҳужумчи фақат саккизинчи қаторда жойлашган.