"Барселона" бош мураббийи Хави Эрнандес ўзига нисбатан билдирилган танқидлар ҳақида гапирди.
“Мураббийлар штаби ва мен ўзимиз назорат қила оладиган нарсага – ўйинчиларнинг ривожланишига эътибор қаратишга ҳаракат қиламиз. Қатардан кўчиб ўтишдан олдин ҳам мен мураббийлар штабимни "Барселона"да танқидга учрашимиз мумкинлиги ҳақида огоҳлантиргандим. Бу клуб қанчалик талабчан эканини ҳаммамиз биламиз”, - деди Хави Чемпионлар лигаси доирасида “Антверпен”га қарши ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида.