Пеп Гвардиола Эрлинг Холанднинг қайтиш вақтини эълон қилди.
Норвегиялик футболчи якшанба куни бўлиб ўтган АПЛ доирасидаги "Лутон"га қарши ўйинни оёғи суягидаги стресс реакцияси туфайли олган жароҳати туфайли ўтказиб юборди. Шунингдек, Холанд эртага Чемпионлар лигаси доирасида "Црвена Звезда"га қарши ўйинда майдонга тушмайди.
“Менимча, у пайшанба куни қайтади. Кўрамиз, у ўзини қандай ҳис қиляпти", - деди "Манчестер Сити" бош мураббийи.