Имманоль Альгуасиль «Сосьедад»нинг Чемпионлар лигаси плей-офф босқичига чиққанини юқори баҳолади.
Басклар бош мураббийи «Интер» билан сафар учрашувидан (0:0) сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Мен нимага эришганимизни тушуниб турибман. Албатта, бу гуруҳ босқичи қанчалик қимматли ва аҳамиятли бўлганини йиллар ўтиши билан тушунамиз, чунки бугун биз яна тарих яратдик - шундай стадионда шундай рақибга қарши ўйнаш катта нарсани англатади.
Ғалаба қозона олмаганимиздан афсусдамиз. Биз плей-оффдан мамнунмиз, лекин ғалаба қозонишни жуда хоҳладик. Ўйлайманки, биз ажойиб ўйин ўтказдик», - деди Альгуасиль.