Пеп Гвардиола ҳеч қачон ўзини яхшилашдан тўхтамайди - «Манчестер Юнайтед» устози шахматдан сабоқ олмоқда.
Қолаверса, буни энг зўр, энг яхшилардан ўрганади - Гвардиоланинг устози беш карра жаҳон чемпиони Магнус Карлсендан бошқа ҳеч ким эмас.
Уларни умумий ҳомий - Puma бирлаштирди. Карлсен Гвардиоладан қарийб йигирма ёш кичик бўлишига қарамай, унга энг машҳур спорт тури ва энг қадимги спорт турлари ўртасидаги фарқ ва ўхшашликлар ҳақида кўп нарсаларни ўргатади.
Гвардиола эса уни албатта тушунадиган инсон, чунки унинг ўзи ҳам худди шахматда бўлгани каби футболни ҳужум санъатига айлантирган, бу ерда фақат ҳужум ва ташаббусни қўлга олиш орқали ғалаба қозониш мумкин.