“Интер” бош мураббийи Симоне Индзаги Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 6-туридан ўрин олган “Реал Сосьедад” билан дурангдан сўнг (1:1) жамоа иккинчи ўринни эгаллаган бўлса-да, яхши ўйнаганини айтди.
"Биз ўйинда энг хавфли дақиқаларни яратдик, гарчи биз қаттиқ прессинг уюштирган ва ҳамма нарсани қийинлаштирган ажойиб жамоага қарши тўқнаш келган бўлсак ҳам. Гуруҳ босқичини мағлубиятсиз якунладик, иккинчи ўринни эгалладик ва олдинга катта ишонч билан қараймиз. 1/8 финал босқичигача ҳали йўл узоқ. Ўтган йили иккинчи ўринни эгаллаб, финалга чиққандик", - деди Индзаги УЕФА расмий сайтига.