Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл - Брентфорд
07/02 22:30 Севилья - Жирона
08/02 00:45 Фиорентина - Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад - Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

ФИФА президенти МДҲ чемпионатини ташкил этиб бўлмаслигини маълум қилди

Баҳо:
+ | -

Халқаро футбол федерацияси – ФИФА президети Зепп Блаттер МДҲ чемпионатини ўтказиш имкони йўқлигини таъкидлаб, Россия футбол иттифоқи раҳбари Николай Толстихга Россия чемпионатини сақлаб қолишни маслаҳат берди. Бу ҳақда, «Интерфакс» ахборот агентлигига асосланиб, «Лента.Ру» хабар бермоқда.

«Ҳамдўстлик чемпионатини ўтказиш – нотўғри қарор. У ФИФА тузилмасини бузиши ва футбол оиламиз ичидаги бағрикенгликка катта зарар етказиши мумкин. Мен Николай Толстихга ўз чемпионатининг тарафдори бўлишни ва бошқа лигалар ҳақида ўйламасликни маслаҳат бермоқчиман», – деди Блаттер Санкт-Петербургда бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Унинг қўшимча қилишича, ФИФА «бундайин мусобақанинг ўтказилишидан» мутлақо манфаатдор эмас. «Клублар ўртасидаги мусобақалар миллий уюшмалар доираси ва уларнинг назоратида ўтказилади. У мамлакат чегараси ва ўша мамлакатга тегишли уюшмаси чегараси доирасида бўлади. Бу – энг асосий тамойилдир», – деди Блаттер. ФИФА президентининг қўшимча қилишича, Чемпионлар лигаси ёки Либертадорес Кубоги каби мусобақалар ягона истиснолар ҳисобланади.

Россия футбол премьер-лигаси (РФПЛ) бошчилигида МДҲ чемпионатини ташкил этиш лойиҳаси тўғрисида 2012 йилнинг ноябрь ойида премьер-лига раҳбари Сергей Прядкин гапирган эди. У ушбу ғояни «тўғри ва қизиқарли» деб атаган эди. Декабрь ойида эса лойиҳани ишлаб чиқиш бўйича гуруҳ тузилиб, унга Валерий Газзаев раҳбар этиб тайинланган эди.

Аввалроқ, собиқ Иттифоқ мамлакатлари жамоалари ўртасидаги футбол мусобақани қайта ташкил этишнинг истиқболли эканлигини тўғрисида Санкт-Петербургнинг «Зенит» клуби бош ҳомийси ва «Газпром» раҳбари Алексей Миллер гапирган эди. Ушбу ғояни Махачқалъанинг «Анжи», Москванинг ЦСКА, Киевнинг «Динамо»си, Борисовнинг БАТЭ ва Арманистон футбол федерацияси раҳбарияти қўллаб-қувватлаган эди.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 11:21, 21.01.2013.
Ўқилди: 5778 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити»да катта тозалов: Клуб ёзда бир қатор юлдузлари билан хайрлашишга тайёр [8527]

Испаниядаги икки манба Флорентино Перес «Барселона» юлдузини нишонга олганини тасдиқлади [3791]

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [3449]

Рафинья: Гавининг нарсаларини бутун жамоа қидиришга мажбур [2753]

«Реал Мадрид» ярим ҳимояни кучайтирмоқчи [2674]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [2574]

«Реал» ҳимоядаги заиф нуқтани ёпиш учун номзодлар топди [2225]

Sport ва Futbol телеканалларида 7-февраль куни А серия ва Ла лиганинг биттадан ўйинлари ҳамда футзал бўйича Осиё кубоги финали трансляция қилинади [1887]

Zo'r TV телеканали 7-февраль куни «Барселона» - «Мальорка» ва «Фиорентина» - «Торино» ўйинини жонли трансляция қилади [1755]

ESPN Эндрикнинг «Лион» сафидаги голлар серияси фонида «Реал»нинг унга доир режаларини маълум қилди [1669]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.