Англиянинг “Ливерпуль” клуби ярим ҳимоячи Фабио Карвальюни ижарадан қайтариб олиш мақсадида “Лейпциг” билан музокара олиб бормоқда.
Журналист Фабрицио Романо берган маълумотларга кўра, "мерсисайдликлар" португалиялик футболчининг жорий мавсумдаги ўйин амалиётидан қониқмаяпти.
Эслатиб ўтамиз, Карвалью "Ливерпуль" билан сўнгги мавсумни ўтказган, аммо мураббий Юрген Клопп ярим ҳимоячи бу мавсумни ижарада ўтказиши керак деган хулосага келган. Германиялик мураббий Фабиу барқарор ўйин амалиёти ва янги тажрибага эга бўлиши керак деб ҳисоблайди. Бироқ, Карвалью жорий мавсумда барча мусобақаларда атиги 257 дақиқа ўйнади. Бу эса энди португалиялик футболчи учун янги клуб топмоқчи бўлган "Ливерпуль" раҳбариятига тўғри келмайди.