Ирландиялик жангчи Конор Макгрегор бокс жангида қатнашиш ҳақида ўйлашини тан олди.
“Ҳа, бокс жанги қизиқарли. Мен буни кўриб чиққан бўлардим", — дея Макгрегор сўзларини келтиради ТАСС.
35 ёшли ирландиялик ММАда 22 ғалаба ва 6 мағлубият қайд этган. У сўнгги жангини 2021 йилнинг июль ойида ўтказганди – ўшанда Конор оёғидаги жароҳат туфайли Дастин Порьега техник нокаут билан ютқазган.