"Ливерпуль" ҳимоячиси Жоэль Матип яқинда АПЛнинг "Фулхэм"га қарши ўйинида тиззасидан жароҳат олиб, операция қилинганди. “Қизиллар” матбуот хизмати хабарига кўра, жарроҳлик аралашув муваффақиятли ўтган.
"Ливерпуль" матбуот-релизида таъкидланишича, Матипнинг тикланиш муддати номаълум. Камерунлик футболчининг 2023/2024 йилги мавсумда майдонда кўринмаслиги аниқ.
Жоэль Матип жорий мавсумда “Ливерпуль” сафида 14 та ўйин ўтказишга муваффақ бўлди.