«Челси»нинг собиқ ҳимоячиси Глен Жонсоннинг фикрича, «кўклар» ярим ҳимоячи Мойзес Кайседо учун 116 миллион евро тўлашда ақлли ҳаракат қилмаган. Эслатиб ўтамиз, бу мавсумда эквадорлик футболчи тез-тез танқид қилинмоқда.
«Кайседо жуда яхши футболчи, лекин менимча, у кўп пиарга лойиқ эмас. У шунчаки яхши футболчи. 116 миллион еврога тенгми? Менимча, йўқ», — дея Жонсоннинг сўзларини келтиради журналист Саймон Филлипс.