Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина 2-2 Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

Чорак финалда ё Россия, ё Молдова билан ўйнаймиз

Баҳо:
+ | -

Ҳамдўстлик кубогининг “А” ва “В” гуруҳларида гуруҳ ўйинлари якунланди. “С” гуруҳи вакиллари эса 3-турни эртага ўтказишади. Ўзбекистон терма жамоасининг чорак финалда қайси жамоа учрашини ҳисоб-китоб қилиб кўрсак бўлади.

Хабарингиз бор, гуруҳларда дастлабки 2та ўринни олган жамоалар ва 3-ўринни олган жамоалар орасидан энг яхши кўрсаткичга эга бўлган 2та жамоа чорак финалга йўлланмани қўлга киритади. Мусобақа регламентига кўра, гуруҳ ўйинларидаги натижалар асосида чорак финалчиларнинг рейтинги тузиб чиқилади. Унда қуйидаги кўрсаткичлар инобатга олинади.

- тўпланган очколар;
- тўплар нисбати;
- урилган голлар сони;
- қуръа.

Энди мана шу кўрсаткичлар асосида чорак финалчиларнинг рейтингини тузиб чиқамиз.
1. Беларусь — 9 (10-3)
2. Украина — 6 (5-0)
3. Тожикистон — 6 (4-5)
4. Россия — 5 (9-5)
5.  Ўзбекистон — 5 (5-4)
6. Молдова — 3 (2-3)
7. Қозоғистон — 3 (6-9)
8. Латвия — 3 (1-4)

Чорак финал жуфтликлари эса қуйидагича:
1) Рейтинг №1 - Рейтинг №8
2) Рейтинг №2 - Рейтинг №7
3) Рейтинг №3 - Рейтинг №6
4) Рейтинг №4 - Рейтинг №5

Демак, “С” гуруҳининг сўнгги тур ўйинларидан аввал чорак финалнинг рейтинги ҳозирча шундай. Украина эрта Туркманистон билан ўйнайди ва қандай натижа қайд этилишидан қатъи назар рейтингда 2-ўринни сақлаб қолади. Молдова эса 1 очкога эга бўлиб турган Литва билан тўқнаш келади. Ушбу ўйин натижасидан келиб чиқиб, 2 хил вариант юзага келаркан.

1. Молдова ғалаба қозонади. Унда молдоваликлар 6 очко билан рейтинг жадвалида 3-ўринга кўтарилиб олишади. Шунда рейтинг қуйидаги кўринишга келади.
1. Беларусь — 9 (10-3)
2. Украина — 6 (5-0)
3. Молдова — 6 (3-3*)
4. Тожикистон — 6 (4-5)
5. Россия — 5 (9-5)
6. Ўзбекистон — 5 (5-4)
7. Қозоғистон — 3 (6-9)
8. Латвия — 3 (1-4)
*Изоҳ: Молдова-Литва ўйинидаги ҳисоб минимал 1:0 дея олинди.

Ушбу вариантда Ўзбекистон чорак финалда Молдова билан куч синашади.

2. Молдова Литва билан дуранг ўйнайди. Бунда Литванинг очкоси 4тага етади ва юқорида келтирилган биринчи рейтинг жадвали ўзгармайди. Бундай ҳолатда Ўзбекистон чорак финалда Россияга тўқнаш келади. Молдова эса Тожикистон билан ўйнайди.

2.1. Молдова Литвага ютқазиб қўйса ҳам ёки бўлмаса бу гуруҳдан чорак финалга Туркманистон чиқса, бунинг бизга ҳеч қандай аҳамияти йўқ. Биз барибир Россияга қарши ўйнашимизга тўғри келади.

Хулоса. Молдовада танлаш имконияти бор: Ўзбекистонми ёки Тожикистон? Литва устидан қозониладиган ғалаба Молдовани Ўзбекистонга, дуранг эса Тожикистонга рўпара қилади. Лекин футболда дуранг натижани кўзлаб ўйнаш қийин. Сўнгги дақиқада рақиб (Литва) гол уриб қўйса, Молдова рейтингда 7-ўринга тушиб кетади ва чорак финалда Украинага тўғри келиши мумкин.

Молдова-Литва ўйини эртага Тошкент вақти билан соат 15:15да бошланади. 

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:30, 21.01.2013.
Ўқилди: 6517 марта.
Фикрлар: 21 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [3862]

Sport ва Futbol телеканалларида 7-февраль куни А серия ва Ла лиганинг биттадан ўйинлари ҳамда футзал бўйича Осиё кубоги финали трансляция қилинади [2036]

Zo'r TV телеканали 7-февраль куни «Барселона» - «Мальорка» ва «Фиорентина» - «Торино» ўйинини жонли трансляция қилади [1907]

ESPN Эндрикнинг «Лион» сафидаги голлар серияси фонида «Реал»нинг унга доир режаларини маълум қилди [1898]

"Реал" Йилдизнинг қароридан норози бўлди [1663]

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Тоттенхэм"ни мағлуб этиб, кучли тўртликка қайтди [1608]

Гвардиола «Манчестер Сити»да қоладиганга ўхшайди: Клуб ёзда учта трансферни амалга оширади [1566]

«Челси» Ла Лига юлдузи трансфери учун 100 миллион евро сарфлашга тайёр [1545]

"Фламенго" Винисиусни сотиб олиш режасини ишлаб чиқмоқда [1381]

"Барселона" ўз тарбияланувчисини қайтармоқчи [1287]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.