"Ливерпуль" ҳимоячиси Трент Александр-Арнольд ҳужумчи Муҳаммад Салоҳ ҳақида фикр билдирди.
“Салоҳни ҳар куни кўрганлар унинг ўйинда қилган меҳнатини кўришади. Голлар, голли узатмалар ва рақамлар унинг қилган меҳнатини кўрсатади. Лекин невараларимга у ҳақида гапирар эканман, голлар ва голли узатмалар ҳақида эмас, унинг қандай ишлагани, атрофдагиларни қандай руҳлантиргани, ўрнак ва етакчи бўлганлиги ҳақида гапираман.
Салоҳ мен билан майдонда ўйнаган энг профессионал футболчи. У энг меҳнаткаш ва энг фидойи”, деди Трент.
“Ливерпуль” айни дамда АПЛ турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.