Бельгиянинг "Юнион" жамоаси бош мураббийи Александр Блессин Европа лигаси гуруҳ босқичи 6-туридан ўрин олган "Ливерпул"га қарши ўйин (2:1) натижалари ҳақида гапирди.
"Бу "Ливерпуль", айтиш мумкинки, улар бошланғич таркибда кўп ўзгаришлар қилган, аммо бу барибир "Ливерпуль". Биз сеҳрли оқшом яратмоқчи эдик. Биз буни уддаладик, чиндан ҳам ёқимли муҳит яратдик, мухлисларга завқ бағишладик. Мен бундан жуда хурсандман. Бу ғалаба барча учун, клуб учун, мухлислар учун, жамоа учун катта воқеа. Мен ғурурга тўлдим", - деди Блессин Liverpool Echo билан суҳбатда.
"Юнион" Европа лигаси гуруҳ босқичида олтита ўйин натижасига кўра саккиз очко жамғариб, учинчи ўринни эгаллади. "Ливерпуль" 12 очко билан "Е" гуруҳида ғолиб чиқди ва тўғридан-тўғри 1/8 финалга йўл олди.