«Тоттенхэм» бош мураббийи Анже Постекоглу қишки трансфер ойнасида жамоани кучайтирмоқчи эканлигини айтди.
«Қишки трансферлар? Мен Санта Клаусга хат ёздим! Шундай экан, энди ўзимни яхши ёки ёмон одам сифатида тутганимни кўришимиз керак», — деди Постекоглу.
Жума куни «Тоттенхэм» Англия Премьер-лигаси доирасида «Ноттингем Форест»га қарши сафарда ўйнайди.