"Ливерпуль" дарвозабони Алиссон ҳамкасби Андре Онана "Манчестер Юнайтед"да ўйнашига ишонч билдирмоқда.
Ўтган ёзда "МЮ" Онанни "Интер"дан олиб келиш учун 47 миллион фунт стерлинг сарфлаганди, аммо "қизил иблислар"нинг Чемпионлар лигасидаги омадсизлигида муҳим роль ўйнаган Андре учун Англиядаги дебют мавсуми осон кечмади.
Бир вақтлар Алиссоннинг ўзи А Серияни Премьер-лигага алмаштирган эди, шунинг учун "Ливерпул"нинг биринчи рақамли футболчиси камерунлик ҳамкасби дуч келган қийинчиликларни тушунади.
"Онана ҳақиқатан ҳам яхши дарвозабон. У ўтган мавсумда Чемпионлар лигасида ажойиб ўйнади. Мен Италиядан Англияга, катта клубга катта пул эвазига келганимда ўзим ҳам шунга ўхшаш воқеани бошдан кечирганман. Сизнинг елкангизда жуда кўп масъулият бор ва у бу ерга Де Хеа ўрнини эгаллаш масъулияти билан келди, эҳтимол у фаолиятидаги энг яхши формада бўлмаган, лекин барибир ривожланишни давом эттирмоқда. Жамоани алмаштириш - бу сизнинг фаолиятингиздаги катта қадамдир.
У бу масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир, лекин баъзилари бошқалардан кўра кўпроқ вақт талаб этади. Сиз жамоаларни ўзгартирасиз, лигани ўзгартирасиз, мослашишга ҳаракат қиласиз ва бу сизга катта таъсир кўрсатиши мумкин. Менга ҳамма нарсани бошқача қилиб, қайта қураётган жамоага бориш бахтига муяссар бўлдим. Ўйлайманки, унинг учун ҳаммаси яхши бўлади. Айни дамда унга барчанинг ёрдами керак", - деди Алиссон The Guardian билан суҳбатда.