Кириш Регистрация
03/05 00:00 Осасуна 1-2 Барселона
03/05 15:30 Болонья 0-0 Кальяри
03/05 17:00 ОКМК 0-0 Нефтчи
03/05 17:00 Сельта 3-1 Эльче
03/05 18:00 Қўқон-1912 1-0 Бунёдкор
03/05 18:00 Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
03/05 18:00 Сассуоло 2-0 Милан
03/05 19:15 Сурхон 1-1 Пахтакор
03/05 19:15 Хетафе 0-2 Райо Вальекано
03/05 19:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
03/05 21:00 Ювентус 1-1 Верона
03/05 21:30 Бетис 3-0 Реал Овьедо
03/05 23:00 Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
03/05 23:45 Интер 2-0 Парма
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм 0-3 Андижон
04/05 19:00 Локомотив 1-0 Қизилқум
04/05 19:00 Челси 1-3 Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф 0-0 Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе - Лацио
04/05 23:45 Рома - Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон - Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья - Реал Сосьедад

Миллий терма жамоа БААдаги йиғинларни давом эттирмоқда

Баҳо:
+1 | -

Мавсумнинг муҳим ўйинларига муносиб тайёргарлик кўриш мақсадида 21 январь куни БААга жўнаб кетган Ўзбекистон миллий терма жамоаси Дубайда машғулотларни давом эттирмоқда. ЎФФ матбуот котиби Санжар Ризаев берган маълумотга кўра, Миржалол Қосимов шогирдлари 22 январь куни «Жебел Али» меҳмонхонасининг спорт майдонларида шуғулланишган.

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 2013 йил ҳисобидан илк йиғинига бош мураббий Миржалол Қосимов жами 27 нафар футболчини жалб этган. Дастлабки таркибга киритилган футболчилардан бири – «Пахтакор» ҳимоячиси Егор Кримец жароҳат олиб, сафдан чиққани сабаб, унинг ўрни «Пахтакор»нинг бошқа бир вакили – ўнг қанот ҳимоячиси Даврон Ҳошимов билан тўлдирилган.

Миржалол Қосимов БАА йиғинига жами олти нафар легионер футболчини чақирган бўлиб, улардан Хитойнинг «Чангчун Ятаи» клуби ҳимоячиси Анзур Исмоилов, Россиянинг «Алания» клуби ярим ҳимоячиси Санжар Турсунов ҳамда Қозоғистоннинг «Иртиш» клуби ҳужумчиси Улуғбек Бақоев машғулотларда қатнашмоқда. Қозоғистоннинг «Актобе» клубидаги учлик – ярим ҳимоячи Темур Кападзе, ҳужумчилар Александр Гейнрих ва Марат Бикмаев терма жамоа ихтиёрига кейинроқ етиб келишлари кутилмоқда.

Санжар Ризаев берган маълумотга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг асосий марказий ярим ҳимоячиларидан бири Азиз Ҳайдаров айни вақтда ўз клуби – Дубайнинг «Аш-Шабоб» клуби сафида шуғулланмоқда. Футболчи терма таркибига кечроқ қўшилади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи бир қатор легионер футболчиларга ўз клублари сафида мавсумга тайёргарлик кўриш учун имкон яратиб берган. Масалан, терма жамоа сардори, Саудия Арабистонининг «Аш-Шабоб» клуби ярим ҳимоячиси Сервер Жепаров Гонгконг терма жамоасига қарши 6 февраль куни бўладиган Осиё Кубоги-2015 саралаш ўйини арафасида, 2 февраль куни терма ихтиёрига келиб қўшилади.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон миллий терма жамоаси БАА йиғини доирасида ўртоқлик учрашувлари ўтказишни режалаштирган. Жумладан, Қосимов шогирдлари 23 январь куни Россия Премьер-лигаси вакили «Краснодар» жамоасига қарши майдонга тушишса, йиғиннинг сўнгги куни – 1 февраль куни Озарбойжон миллий терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувиўтказилади.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 16:10, 22.01.2013.
Ўқилди: 4686 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» «Манчестер Сити» ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2493]

Серхио Агуэро: «Абдуқодир Ҳусанов шу даражани 3-4 йил сақлаб қолса, дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкин» [2283]

Неймар «Сантос» машғулотида Робиньо билан тортишиб қолди [1872]

Рафинья келажаги бўйича қарор қабул қилди [1745]

Сэр Алекс Фергюсоннинг аҳволи ҳақида янги маълумот берилди [1673]

Мбаппе «Барселона»га қарши ўйнайдими? Арбелоа жавоб берди [1654]

Винисиус Жуниор 2026 йилги голлар сони бўйича Европада фақат бир футболчидан ортда қолмоқда [1619]

VAR тизими жорий этилмаганида нима бўлар эди? "Реал Мадрид" ва "Барселона" кўрсаткичлари солиштирилди [1389]

«Интер» спорт директори Бастонининг «Барселона»га ўтиши борасидаги миш-мишларга муносабат билдирди [1251]

Ла лига. «Реал» Винисиуснинг дубли эвазига сафарда «Эспаньол»ни мағлуб этди (видеошарҳ) [1246]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик