"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета "Брайтон"да ўйнаш Леандро Троссард ва Бен Уайтнинг ривожланишига қандай ёрдам берганини айтди.
Эслатиб ўтамиз, эртага иккала футболчи ҳам Англия Премьер-лигаси доирасидаги ўйинда собиқ жамоасига қарши майдонга тушади.
"Айтишим мумкинки, булар биз қандай ўйнашни хоҳлаётганимизни биладиган жуда ақлли футболчилар. Леандро ва Бен кўп қиррали. Бу тасодиф эмас, чунки улар авваллари Грэм Поттер қўл остида ўйнашган, улар ўйинчилардан турли позицияларда фойдаланишни ёқтирадилар. Троссард ва Уайт ўйинни яхши тушунишади, шунинг учун ҳам улар турли ролларда ўйнашлари мумкин" - деди Артета "Брайтон" билан ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида.