Кириш Регистрация
02/04 18:30 Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор 2-0 Локомотив
03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 00:00 Райо Вальекано - Эльче
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 17:00 Реал Сосьедад - Леванте
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи
04/04 18:00 Сассуоло - Кальяри
04/04 19:15 Сурхон - Бухоро
04/04 19:15 Мальорка - Реал Мадрид
04/04 21:00 Верона - Фиорентина
04/04 21:30 Бетис - Эспаньол
04/04 23:45 Лацио - Парма
05/04 00:00 Атлетико - Барселона

Евромавсум: энг ёввойи ғолибона юриш

Баҳо:
+ | -

Эйндховеннинг ПСВ клуби жорий мавсум старт қисмида ақлга сиғмас даражада ажойиб.

Эйндховеннинг ПСВ клуби жорий мавсум старт қисмида ақлга сиғмас даражада ажойиб. Диққат қилинг, Петер Бош бошқарувидаги жамоа Нидерландия Эредивизионида ғолибона юришини ҳамон давом эттирмоқда - дастлабки 15та турда 15та ғалаба! «Қизил-оқлар» шу жазава мобайнида 52та гол уриб, атиги 6та қўйиб юборишди. Умуман, улар бу борада Нидерландия чемпионати рекордига тобора яқинлашмоқдалар!

Тарихий ғалабалар. ПСВ ҳозир чиндан ҳам, қойилмақом ғалабали серияга эга - Эредивизионда кетма-кет 15та ўйинни ўз фойдасига ҳал қилди. Бу лига тарихида кузатилаётган иккинчи узун сериядир. Эътиборли томони, чемпионат рекорди ҳам айнан ПСВнинг ўзига тегишли. Эйндховен жамоаси мавсум-1987|1988да қаторасига 17та ўйинда ғалаба нашидасини сурган.

Бўлажак чемпионми? Табиийки, ПСВ Эредивизион турнир жадвалида катта ишонч билан пешқадамлик қилмоқда. Айни пайт «қизил-оқлар» ҳисобида 45 очко бор. Энг яқин таъқибчи «Фейеноорд» эса 35 очкога эга. Демак, ҳозирнинг ўзида ўртадаги фарқ 10 очкони ташкил этмоқда. Ҳа, ПСВ шу кетишда чемпионлик масаласини муддатидан анча олдин ёпиши мумкин. Умуман, Бош жамоасини лига рекордидан атиги 2та ғалаба ажратиб турибди.

Самарадорлик - космос! ПСВ ажойиб спорт формасида эканлигини голлар нисбатига қараб ҳам осонгина фаҳмлаш мумкин. Петер Бош жамоаси бунга қадар Нидерландия чемпионати тарихида қаторасига 11та ўйинда камида 3та гол урган биринчи иштирокчи бўлганди. Ушбу серия 3:1, 4:0, 4:0, 4:0, 3:0, 3:1, 4:0, 3:1, 5:2, 6:0 ва 4:0 ҳисобларини ўз ичига олди. ПСВ шундан кейин «Твенте» дарвозасига ҳам 3та гол урди. Фақат 14-турга келиб, асосий рақиб - «Фейеноорд» майдонидаги баҳсда «камида 3та гол» серияси узилди, асосийси, клубнинг ғалабали одими давом этди, барибир (2:1).

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 21:41, 16.12.2023.
Ўқилди: 1486 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Барселона" 11 нафар футболчиси билан хайрлашиши мумкин [4593]

Ламин Ямаль маош борасида Килиан Мбаппени қарийб тўрт баробарга ортда қолдириши мумкин, агар... [4421]

Аёллар ўртасидаги ЕЧЛ. «Барселона» «Реал»ни шармандали тарзда турнирдан чиқариб юборди (Видеошарҳ) [2600]

Ла Лиганинг энг кўп маош олувчи юлдузлари эълон қилинди! [2394]

Месси ЖЧ-2026 да иштирок этмаслиги мумкин [2308]

Англияда ким энг кўп маош олади? Футболчилар ва мураббийлар рўйхати [1932]

Килиан Мбаппе ижтимоий тармоқларда танқидлар остида: У Н’Голо Кантега нисбатан ҳурматсизлик қилдими? (+Видео) [1883]

Элдор Шомуродов ўзбекистонлик футболчилар нима учун РПЛда камайганини тушунтирди [1622]

Холанд «Барселона» учун кутишга тайёр: У агентига музокараларни тўхтатишни буюрди [1619]

«Реал Мадрид»нинг шорт-листидан 7 нафар ярим ҳимоячи ўрин олган [1606]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик