Мюнхеннинг “Бавария” клуби марказий ҳужумчиси Харри Кейн Бундеслиганинг 15-турида “Штутгарт”га қарши ўйинда (3:0) иккита гол урди.
Шу тариқа, англиялик тўпурар 2023 йилда 51 та голга эга. Британиялик футболчи тўпурарлар рўйхатида португалиялик Криштиану Роналду ва норвегиялик Эрлинг Холандни ортда қолдирди, уларнинг ҳар бири 50 тадан гол. Франциялик Килиан Мбаппе етакчи гуруҳга яқин турибди. У 49 та гол урган.
Эслатиб ўтамиз, Кейн ўтган ёзда Лондоннинг “Тоттенхэм” клубидан “Бавария”га ўтган эди. Ҳужумчи немис гранди билан 4 йиллик шартнома имзолади.