Кириш Регистрация
22/09 00:00 Реал Мадрид 4-1 Эспаньол
22/09 15:30 Фиорентина 2-1 Лацио
22/09 17:00 Хетафе 1-1 Леганес
22/09 17:30 Марокаш 1-4 Португалия
22/09 17:30 Панама 8-3 Тожикистон
22/09 18:00 Брайтон 2-2 Ноттингем Форест
22/09 18:00 Монца 1-2 Болонья
22/09 19:15 Атлетик Бильбао 3-1 Сельта
22/09 19:30 Сурхон 0-1 Бунёдкор
22/09 20:00 Франция 1-4 Эрон
22/09 20:00 Венесуэла 7-3 Гватемала
22/09 20:30 Манчестер Сити 2-2 Арсенал
22/09 21:00 Рома 3-0 Удинезе
22/09 21:30 Вильярреал 1-5 Барселона
22/09 23:45 Интер 1-2 Милан
23/09 00:00 Райо Вальекано 1-1 Атлетико
23/09 23:45 Аталанта - Комо
24/09 00:00 Бетис - Мальорка
24/09 22:00 Валенсия - Осасуна
24/09 22:00 Севилья - Вальядолид
25/09 00:00 Реал Мадрид - Алавес

Ҳафтанинг асосий трансфер янгиликлари

Баҳо:
+ | -

Қишки трансфер ойнаси яқинлашар экан, жаҳон футбол бозоридан қизиқарли маълумотлар кўпаймоқда. Деярли ҳамма ўз таркибини, жумладан, Европанинг топ-клубларини кучайтиришга тайёр. Ўтган ҳафтанинг асосий янгиликлари ҳақида гаплашамиз.

"Челси" бир нечта футболчидан қутулмоқчи

"Челси" аста-секин таркибини қисқартириб, инқироздан чиқиш йўлини қидирмоқда. Daily Mail хабарига кўра, Лондон клуби қишки мавсумда ҳимоячилар Аксел Дисаси ва Марк Кукурелья ҳамда ярим ҳимоячи Конор Галлахерни сотувга қўяди. Мақсад - ўзининг трансфер бюджетини ошириш. Шу билан бирга, ESPN хабарига кўра, “Челси” яна уч футболчи – Нони Мадуеке, Ян Мацен ва Трево Чалоба билан хайрлашишга тайёр. Лондон клуби тушумга янги ҳужумчи сотиб олишга умид қилмоқда.

“ПСЖ” Каземирони “Манчестер Юнайтед”дан сотиб олмоқчи

"Манчестер Юнайтед" Каземирони сотишга тайёр, "ПСЖ" эса ярим ҳимоячини сотиб олишга. Испаниянинг Sport.es нашри хабар беришича, бразилиялик футболчининг ўзи Парижга кўчиб ўтиш вариантини кўриб чиқмоқда. Манбага кўра, Каземиронинг инглиз клубини тарк этишига жамоанинг Чемпионлар лигаси плей-офф босқичига чиқа олмагани ва “ПСЖ” унга юқори маош таклиф қила олгани сабаб бўлиши мумкин. Келишувнинг мумкин бўлган суммаси эълон қилинмаган, аммо "Манчестер Юнайтед" Каземирони 2022 йилнинг ёзида "Реал"дан 70,6 миллион еврога сотиб олган эди. Бразилиялик футболчи жорий мавсумда 12 та ўйинда 4+1 кўрсаткичига эга.

Ван де Бекни Франкфуртнинг "Айнтрахт"и, Санчони эса "Барселона" оладими?

Қиш мавсумида ярим ҳимоячи Донни ван де Бек ва қанот ярим ҳимоячиси Жейдон Санчонинг “Манчестер Юнайтед”ни тарк этиши эҳтимоли катта. Таниқли инсайдер Фабрицио Романонинг ёзишича, ван де Бек 2023/2024 йилги мавсум охиригача Франкфуртнинг "Айнтрахт"ига ижарага берилади. Немис клуби ихтиёрий равишда ярим ҳимоячини бонуслар билан бирга 15 миллион еврога сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади. Мураббий Эрик тен Хаг билан зиддиятда бўлган Санчо эса Рафинья эвазига "Барселона"га таклиф қилинган.

“Бавария” испан футболчисига қизиқяпти

"Реал Соседад"нинг ярим ҳимоячиси Мартин Субимендига топ-клублар орасида талаб юқорилигича қолмоқда. Bild хабарига кўра, "Бавария" футболчига жиддий даъво қилмоқда. Мюнхен клуби Субимендини ёзги мавсумда немис клубини тарк этиши мумкин бўлган Жошуа Киммихга ўринбосар сифатида кўрмоқда. Баскнинг трансфери Томас Тухелнинг шахсий ташаббуси, бу футболчи мураббийга ёқади. Жорий мавсумда 24 ёшли ярим ҳимоячи 24 та учрашувда иштирок этиб, 3 та гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.

"Барселона" трансфер тайёрламоқда

"Ред Булл Сальцбург" ҳужумкор ярим ҳимоячиси Оскар Глюч "Барселона"нинг трансфер мақсади ҳисобланади. Инсайдер Экрем Конурнинг сўзларига кўра, Каталония клуби 19 ёшли рус миллатига мансуб футболчини қиш мавсумидаёқ сотиб олишга ҳаракат қилади. Манбага кўра, иқтидорли ярим ҳимоячи учун "Арсенал", "Астон Вилла" ва "Ньюкасл" клублари ҳам даъвогарлик қилмоқда. Жорий мавсумда Глух 25 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди. Унинг тахминий нархи ҳозирча атиги 15 миллион еврони ташкил этади.

"Манчестер Сити" футболчиси Туринга кўчиб ўтади

"Ювентус" "Манчестер Сити" билан ҳимоячи Калвин Филлипснинг трансфери борасида фаол музокаралар олиб бормоқда. Tuttomercatoweb сайти хабарига кўра, Турин клуби 28 ёшли футболчининг ўзи ва унинг вакиллари билан келишувга яқин турибди. Англия чемпиони бош мураббийи Пеп Гвардиола бир ярим йил аввал “Лидс”дан 49 миллион еврога сотиб олинган Филлипсга ишонмаслигини маълум қилди ва бу келишувнинг амалга ошиши эҳтимолини оширади. Жорий мавсумда англиялик футболчи барча мусобақаларда 9та ўйин ўтказиб, битта гол урди.

"Байер" ҳужумчисига "Ювентус" ҳам қизиқиш билдирмоқда

Германия чемпионатида барчани лол қолдираётган ва ҳали бирорта ҳам мағлубият аламини тотиб кўрмаган “Байер” қимматли ҳужумчисидан айрилиши мумкин. Gazzetta dello Sport хабарига кўра, Душан Влаҳовични сотиш эҳтимоли бўлган тақдирда "Ювентус" сербиялик футболчини Леверкузен футболчиси Виктор Бонифасега алмаштиради. 22 ёшли нигериялик футболчининг трансфери борасидаги музокаралар тафсилотлари номаълум. Бонифасининг тахминий нархи 40 миллион евро. Жорий мавсумда Виктор барча турнирларда 21та ўйин ўтказиб, 14та гол ва 7та голли узатмани амалга оширган.

Леверкузенлик ҳимоячи учун тўртта клуб даъвогарлик қилмоқда

“Баер”нинг кутилаётган йўқотишлар рўйхати Бонифасе билан тугамайди. Леверкузен клубидан Пьеро Инкапьени бирданига тўртта йирик клуб сотиб олмоқчи. Кристиан Фалк хабарига кўра, 21 ёшли эквадорлик учун курашга "Ливерпуль", "Ньюкасл", "Милан" ва "Рома" қўшилган. Марказий ҳимоячининг шартномасида товон пули 70 миллион евро қилиб белгиланган. Инкапье жорий мавсумда 16та ўйин ўтказиб, 1та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 20:13, 18.12.2023.
Ўқилди: 4818 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.