Дортмунднинг “Боруссия” клуби футболчилари жамоа бош мураббийи Эдин Терзичнинг тактик усулларидан норози.
Sky Germany хабарига кўра, "асаларилар" вакиллари Германия кубоги доирасида "Штутгарт"га қарши ўйинда мағлубиятга учраганидан сўнг, кийиниш хонасида Эдин Терзич билан суҳбатлашишга ҳаракат қилишган.
Малумотларга кўра, футболчилар Дортмунднинг ҳозирги ўйин услубини ҳаддан ташқари ҳимоявий деб ҳисоблашади, бу Терзичнинг ўзини ғазаблантирди.
Бундеслиганинг жорий мавсумида "Боруссия" турнир жадвалида бешинчи ўринни эгаллаб турибди. Aввалроқ «сариқ-қоралар» Чемпионлар лигасида «ПСЖ», «Милан» ва «Ньюкасл»га қарши баҳсда «ўлим гуруҳи»ни ютиб чиққанди.