"Челси" ҳали ҳам ярим ҳимоячи Конор Галлахерни январь ойидаги трансфер ойнасида сотиш ёки сотмаслик борасида бир қарорга келмаган. Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, "кўклар" раҳбарияти англиялик ярим ҳимоячининг келажаги ҳақида ўйлашда давом этмоқда.
Галлахернинг "Челси" билан амалдаги шартномаси бор, у 2025 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Шу сабабли "кўклар" январь ойида футболчи учун камида 40 миллион евро таклиф қилсалар, Конорни сотишга рухсат беришади.
Галлахер жорий мавсумда "Челси"нинг асосий ярим ҳимоячиси бўлди. Олдинроқ бош мураббий Маурисио Почеттино жамоасига Конор каби меҳнаткаш футболчилар кераклигини айтганди.