Кириш Регистрация

Назорат ўйини: «Насаф» (ёшлар) – «Шўртан» (ёшлар) 1:0

Баҳо:
+ | -

Қарши шахрида янги мавсумга ҳозирлик кўраётган Баҳодир Аннаматов бошчилигидаги “Насаф” ўринбосарлари кеча йиғин доирасидаги назорат учрашувида “Шўртан” ўринбосарларига қарши майдонга чиқишди.

“Насаф” футбол мактабига қарашли сунъий қопламали майдонда ўтказилган беллашувда Жавоҳир Ашуров томонидан киритилган ягона гол майдон эгаларига ғалаба келтирди.

Ўқув-йиғин машғулотлари доирасида Аннаматов шогирдлари илк назорат учрашувини Ғузорда “Шўртан” ўринбосарларига қарши ўтказиб, 0:1 ҳисобида имкониятни бой беришганди. Шунингдек, улар Қарши шаҳрининг “Олимпия” жамоаси билан голсиз дурангга имзо чекишди.

— Таркибимизда бир қатор маҳалли ёшлар кўрикдан ўтмоқда, — дейди жамоа мураббийи Б.Аннаматов. — 25 январдан бошлаб жамоамиз Қашқадарё вилояти ҳокими кубогида иштирокини бошлайди. Бу мусобақа ҳам мавсум олдидан ёшларимизнинг имкониятларини яна бир бор кўздан кечириб олишга имконият яратади.

Манба: www.fcnasaf.uz
Киритилди: 09:49, 24.01.2013.
Ўқилди: 3307 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» Эрлинг Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [4116]

Флорентино Перес «Реал»га икки юлдуз футболчини олиб келмоқчи [3850]

Холанднинг отаси ва агенти унинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3554]

«Реал»нинг собиқ юлдузи нега Мессини Роналдудан устун қўйганини тушунтирди [3180]

Криштиану Роналдунинг янги трансфер нархи маълум бўлди [2477]

«Реал» «Барселона»нинг трансфер нишонини илиб кетмоқчи ва аллақачон расмий сўров юборди [2414]

FIFA мундиал олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди (видеоролик) [2303]

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото) [2072]

Винисиус президентлик сайловларидан сўнг «Реал»ни тарк этиши мумкин [2049]

ЖЧ-2026нинг илк учрашуви Эль-Ниньо сабабли хавф остида қолмоқда [2008]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик