"Бетис" бош мураббийи Мануэль Пеллегрини мамлакат чемпионатининг 18-тури доирасида Испания Ла лигаси етакчиси "Жирона"га қарши бўлиб ўтадиган ўйин ҳақида фикр билдирди.
"Жирона" ўзи учун муҳим лаҳзани бошдан кечирмоқда. Ҳимояда жиддий ўйин ўтказишимиз ва ҳужумда мавжуд имкониятлардан унумли фойдаланишимиз керак бўлади. Уйда биз одатда тажовузкор бўламиз ва тўпни ўзимиз учун олишни ҳам истаймиз", - деди Пеллегрини AS билан суҳбатда.
21 декабрь куни Мануэль Пеллегрини бошчилигидаги "Бетис" клуби Испания чемпионатининг 18-тури доирасида ўз майдонида "Жирона"га қарши баҳс олиб боради. "Бетис" 17 турдан кейин 27 очко билан еттинчи ўринда бормоқда. "Жирона" 17 турдан кейин 44 очко тўплаган ҳолда Ла Лигада пешқадам бўлиб турибди ва "Реал"дан икки очко олдинда.