Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Stadion.uz янги лойиҳаларни ташкил этди

Баҳо:
+3 | -

Ушбу ҳафтада сайтимизда “Онлайн викторина” ўтказилмади. Бунинг ўзига яраша сабаблари бор. Бугун ана шу “сабаб” ва сайтнинг янги лойиҳаси ҳақида сизга маълумот берамиз.

Сизга мамнуният билан шуни маълум қиламизки, сайтда янги танловни лойиҳалаштириш ишлари деярли якунланиб қолди. Лойиҳалаштирилган дастур воситасида сайтда ҳозирча 2та танлов ўз ишини бошлайди. Уларнинг бири ҳозирча “Футбол-Заковати” деб номланаётган бўлса, иккинчисининг ишчи номи — “Маска”.

Ўз номидан кўриниб турибдики, “Футбол-Заковати” танловини заковатчи йигит Хушнудбек Худойбердиев олиб боради. “Маска” эса Қаҳрамон Асланов томонидан ташкил этилади.

“Футбол-Заковати”
Тахминан келаси ҳафтанинг сешанба-чоршанба кунлари “Футбол-Заковати”нинг дастлабки босқичи бошланиши режалаштирилмоқда (Чемпионлар лигасига монанд равишда). Режага кўра, 48 нафар иштирокчи танлаб олинади ва улар 8 гуруҳга бўлинади. Демак, ҳар бир гуруҳда камида 6 нафар мухлис қатнашади. Бу танлов ҳам онлайн режимида олиб борилади. Бошловчи томонидан бир савол ўртага ташланади ва унга қайси иштирокчи биринчи бўлиб жавоб берса, унга 1 балл берилади. Битта гуруҳ ўйинида давомида қатнашчиларга 20та савол берилади. Гуруҳда дастлабки икки ўринни эгаллаган иштирокчи ярим финал йўлланмасини қўлга киритади. Гуруҳ ўйинлари якунланганидан кейин ярим финал ва финал ўйинлари худди шундай тартибда ўтказилади.

Саралаш босқичи
Гуруҳ босқичи учун 48 нафар иштирокчи танлаб олиниши ҳақида айтиб ўтдик. Ушбу иштирокчилар сайтнинг футбол қоидаларига асосланган “Онлайн викторина” танлови орқали саралаб олинади. Энди ушбу танлов ҳам оддий викторина эмас, “Футбол-Заковати” учун саралаш вазифасини ўтаб беради. Ушбу мусобақа қўшила олган иштирокчи, тахминан 1 ой давом этадиган “Футбол-Заковати”да иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.

Техник талаблар
“Футбол-Заковати” мусобақасини иштирокчилардан ташқари барча онлайн режимда кузатиб ўтириш ва ундан баҳраманд олиш имкониятига эга бўлишади. Фақат бу танлов қатнашчилар уяли телефонда қатнаша олмайдилар. Боиси, бу танловда тезкорлик муҳим аҳамиятга эга. Шу боис, “Онлайн Викторина”да қатнашган ва 48 нафар иштирокчи сафига кирган мухлислар “Футбол-Заковати”да ҳам ўз иштирокларини давом эттиришни истасалар, компьютер орқали қатнашишлари ва буни мусобақа олдидан тасдиқлашлари шарт.

Бошқа қоидалар
“Футбол-Заковати” танловининг тўлиқ қонун-қоидалари ҳозирда ишлаб чиқилмоқда. Иштирочилар мазкур қоидалар билан ўйин бошланишидан бир кун олдин танишиб олишлари мумкин. Қоидалар сайтимизда эълон қилинади.

“Маска” танлови эса бироз бошқачароқ тартибда ўтказилади. Бу ҳақда сайтимиз орқали кейинроқ хабар берамиз. Ҳозирча эса шуни айтишимиз мумкинки, бу танлов асосан мухлисни фикрлашга ундайдиган лойиҳа бўлади.

Демак, тайёрланиб туринг, 28 январь, душанба куни ўтказиладиган “Онлайн-Викторина” сизга навдатдаги мусобақа — “Футбол-Заковати” учун эшикларни очиб беради.

Stadion.uz

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 14:32, 24.01.2013.
Ўқилди: 5472 марта.
Фикрлар: 45 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.