Кириш Регистрация
03/05 00:00 Осасуна 1-2 Барселона
03/05 15:30 Болонья 0-0 Кальяри
03/05 17:00 ОКМК 0-0 Нефтчи
03/05 17:00 Сельта 3-1 Эльче
03/05 18:00 Қўқон-1912 1-0 Бунёдкор
03/05 18:00 Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
03/05 18:00 Сассуоло 2-0 Милан
03/05 19:15 Сурхон 1-1 Пахтакор
03/05 19:15 Хетафе 0-2 Райо Вальекано
03/05 19:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
03/05 21:00 Ювентус 1-1 Верона
03/05 21:30 Бетис 3-0 Реал Овьедо
03/05 23:00 Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
03/05 23:45 Интер 2-0 Парма
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм 0-3 Андижон
04/05 19:00 Локомотив 1-0 Қизилқум
04/05 19:00 Челси 1-3 Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф 0-0 Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе - Лацио
04/05 23:45 Рома - Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон - Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья - Реал Сосьедад

Азиз Ибрагимов Словакиянинг «Спартак»и машғулотларига таклиф қилинди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод ярим ҳимоячи Азиз Ибрагимов фаолиятини Словакия чемпионатида давом эттириши мумкин. Трнаванинг «Спартак» клуби расмий сайти тарқатган хабарга кўра, Азиз Ибрагимов жамоа машғулотларида иштирок этмоқда. Бу ҳақда Kun.uz хабар тарқатмоқда.

«Спартак» сайтидаги хабарда ёзилишича, футболчи ҳозирча фақат кўрикдан ўтмоқда. Агар унинг ҳаракатлари жамоа мураббийларига маъқул келса, у билан шу ҳафтанинг ўзида шартнома имзоланиши мумкин. Қайд этиш жоиз, футболчи 23 январь куни «Серед» жамоасига қарши учрашувда майдонга тушиб, 90 дақиқа давомида жамоа сафида ҳаракат қилган. Ўйин «Спартак»нинг 6:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етган.

Азиз Ибрагимов профессионал футболчилик фаолиятини Тошкентнинг «Трактор» жамоасида бошлаган бўлиб, 2006 йили Муборакнинг «Машъал» жамоасидан Словакиянинг «Слован» клубига ўтган эди. 2008-2011 йиллар оралиғи Чехиянинг «Богемианс» жамоасида тўп сурган футболчи сўнгги мавсумни Хитойнинг «Циндао Жонун» клубида ўтказди.

Азиз Ибрагимов 2007 йил июлидан Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси ҳисобланади. Терма жамоа сафида 17 учрашувда майдонга тушиб, 3та гол уришга муваффақ бўлган ярим ҳимоячи Ўзбекистон термаси либосида охирги марта 2011 йилнинг 25 январида, Осиё Кубоги-2011 ярим финалидан ўрин олган Австралияга қарши ўйинда (0:6) майдонга тушган эди.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 15:38, 24.01.2013.
Ўқилди: 3861 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Барселона» «Бавария»ни мағлуб этиб, аёллар ўртасидаги Чемпионлар лигаси финалига йўл олди [2668]

АПЛ. “Манчестер Юнайтед” “Ливерпуль”дан устун келди ва ЕЧЛ йўлланмасини нақд қилди (видеошарҳ) [2511]

Серхио Агуэро: «Абдуқодир Ҳусанов шу даражани 3-4 йил сақлаб қолса, дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкин» [2206]

«Реал» «Манчестер Сити» ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2195]

Неймар «Сантос» машғулотида Робиньо билан тортишиб қолди [1799]

«Манчестер Юнайтед» - «Ливерпуль» ўйини олдидан Алекс Фергюсоннинг мазаси қочиб қолди [1661]

Мбаппе «Барселона»га қарши ўйнайдими? Арбелоа жавоб берди [1573]

Сэр Алекс Фергюсоннинг аҳволи ҳақида янги маълумот берилди [1567]

Винисиус Жуниор 2026 йилги голлар сони бўйича Европада фақат бир футболчидан ортда қолмоқда [1550]

Ла лига. «Реал» Винисиуснинг дубли эвазига сафарда «Эспаньол»ни мағлуб этди (видеошарҳ) [1208]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик