Кириш Регистрация
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья 1-0 Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич 1-1 Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи 1-0 Рома
24/11 22:30 Леганес 0-3 Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

Ҳаким Фузайлов: «БАА йиғинидан кўнглим тўлди»

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, Осиё Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичига плей-офф учрашуви ҳамда янги мавсумга жиддий ҳозирлик кўраётган "Локомотив" клуби шу кунларда машғулотларни пойтахтда олиб бормоқда. Навбатдаги машғулотдан сўнг жамоа катта мураббийи Ҳаким Фузайлов клуб сайти учун махсус интервью берди. Суҳбат мавзуси жамоанинг мавсумолди тайёргарлик жараёни ҳамда клубга янги қўшилган футболчилар ҳамда келгуси режалар хусусида бўлди.

— Ҳаким Қаюмович, аввало жамоанинг БААда олиб борган йиғини ҳақида суҳбатлашсак. Амирликларда ташкил этилган ўқув-машғулотлар йиғинидан кўнглингиз тўлдими?
— Ҳа, чунки ушбу йиғин доирасида режалаштирган ва ўйлаган барча ишларни амалга оширдик. Жамоа БААга 6 январь куни жўнаб кетди. Икки ҳафта давомида ажойиб майдон ва шароитларда машғулотлар олиб бордик. Шу билан бирга ушбу йиғин доирасида бир қатор янги футболчиларни кўздан кечириш имкониятига эга бўлдик. Бундеслига вакили "Гамбург", Украина чемпиони "Шахтёр", Қатарнинг "Ал-Райан" ҳамда маҳаллий "Аш-Шабоб" сингари кучли жамоаларга қарши назорат-синов ўйинларида куч синашдик. Ўйлайманки, бу ўйинлар фақат жамоамиз фойдасига хизмат қилади. Бир сўз билан айтганда, БААда ташкил этилган йиғиндан кўнгликм тўлди.

— Жамоа шу пайтгача ўз сафига бир қатор янги футболчиларни қўшиб олди. Уларнинг жисмоний ва функционал ҳолати, машғулотларда ишлаши сизга маъқул келяптими?
— Маҳаллий клублардан олинган футболчилар – Жасур Ҳасанов, Иван Нагаев, Павел Смоляченко, Салим Мустафоев ҳамда Руслан Мелзиддиновларнинг машғулотларда астойдил ишлашаётганидан мураббий сифатида кўнглим тўляпти. Қолаверса, уларнинг жисмоний ва функционал тайёргарликлари ҳам яхши ҳолатда. Бу футболчилар жамоамизни янги босқичга, янада юқори савияга кўтаради, деган умиддаман ва уларни шу мақсадда жамоага таклиф этганмиз. Легионерлардан Алан Кусов ва Игорь Тимченколар ҳам жамоа мураббийлар штабида илиқ таассурот қолдирмоқда.

— БАА йиғини доирасида украиналик ҳимоячи Александр Яценко кўрикда бўлганди. У ҳақда қандай фикрдасиз?
— Яценко ҳам анчагина маҳоратли ва тажрибали футболчи эканини кўрсатди. Унинг ўйинлари бизда яхши таассурот қолдирди. Бироқ, у ўйнайдиган позицияда бизнинг жамоада Ўзбекистон миллий ва ёшлар терма жамоасига аъзо футболчилар тўп суришади. Мамлакат футболи манфаатларидан келиб чиққан ҳолда бу позицияда маҳаллий футболчиларга имконият беришни лозим топдик.

— Янги футболчилар жамоани қанчалик даражада кўчайтиришади? Жамоа ҳозирги таркиб билан чемпионлик учун кураша оладими?
— "Локомотив" жамоаси сафига қабул қилинган футболчилар тажрибали ва ўз клубларининг етакчи футболчилари, шунингдек, улар Ўзбекистон миллий, олимпия терма жамоаларида тўп сурган ва номзод футболчилардир. Жамоамиз ўтган йили Ўзбекистон чемпионатида 3-ўринни эгаллаб, маррани юқори кўтариб қўйишди. Энди жамоа раҳбарияти ва мухлисларимиз ҳам биздан бунданда юксак натижаларни талаб қилишади. Бу табиий ҳол, зеро футбол бир жойда тўхтаб турмайди. Ўйлайманки, янги футболчилар жамоамиз ўйинини янада кўчайтиришади.

— Амирликлардаги йиғин доирасида "Ан-Наср"нинг ўйинларини кузатишга муваффақ бўлдингизларми? Умуман, бўлажак рақибни ўрганиш қандай кетмоқда?
— Афсуски, БААда бўлган чоғимизда "Ал-Наср"нинг ўйинларини бевосита стадиондан туриб кузатишнинг имкони бўлмади. Негаки, Кўрфаз кубоги турнири ўтказилиши муносабати билан БАА суперлигасида жамоалар қисқа танаффусга чиқишган экан. Аммо, бўлажак рақибимизнинг миллий чемпионат ва Этисалат кубоги доирасидаги бир нечта ўйинлари ёзилган дисклар бор. Шулар асосида рақибни ўрганяпмиз."Ан-Наср" яхши жамоа. Клубни анча номдор мутахассис бошқармоқда. Шунингдек, таркибда ҳам маҳоратли ўйинчилар жамланишган. Куни кеча улар ўз сафига япониялик футболчи қўшиб олишибди. Бу жамоа билан ўйин осон кечмайди. Негаки, икки томоннинг қарама-қаршилиги бир ўйиндан иборат. Олдимизга Осиё Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичига чиқиш вазифаси қўйилган. Аммо, "Ан-Наср"да ҳам шундай мақсад бўлиши табиий. Нима бўлганда ҳам мухлисларимизни қувонтиришга ҳаракат қиламиз.

— Жамоа БААга 1 февралда жўнаб кетади. Бунгача Тошкентда назорат-синов ўйинлари ўтказиш кўзда тутилганми?
— Албатта. 26 январь куни Дўрмонда Олий лиганинг янги вакили бўлмиш "Гулистон" жамоаси билан, 31 январда Бекободнинг "Металлург" клуби билан куч синашамиз.

— Ўйинлар сунъий майдонда ўтказиладими ёки...
— Бизни олдинда кутиб турган расмий ўйинга унча кўп вақт қолмагани боис ҳар иккала назорат-синов учрашувлари табиий майдонларда ўтказилади.

— Селекция жараёни давом этяптими? Янги мавсумгача жамоа сафида яна янги футболчилар пайдо бўлиши мумкинми?
— Селекция ишлари ҳамон давом этмоқда. Мавсум бошлангунча сафимизга янги ўйинчилар қўшилиши мумкин. Чунки, жамоада айрим позициялар кўчайтирилиши керак.

Манба: www.lokomotiv.uz
Киритилди: 15:52, 24.01.2013.
Ўқилди: 3605 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.