Кириш Регистрация
01/04 00:00 Сельта 1-1 Лас-Пальмас
01/04 23:45 Вулверхэмптон 1-0 Вест Хэм
01/04 23:45 Арсенал 2-1 Фулхэм
02/04 00:00 Ноттингем Форест 1-0 Ман. Юнайтед
02/04 19:30 Пахтакор 3-0 Машъал
02/04 23:45 Брайтон - Астон Вилла
02/04 23:45 Саутгемптон - Кристал Пэлас
02/04 23:45 Манчестер Сити - Лестер
02/04 23:45 Ньюкасл - Брентфорд
02/04 23:45 Борнмут - Ипсвич
03/04 00:00 Ливерпуль - Эвертон
04/04 00:00 Челси - Тоттенхэм

Мавсум-2023 якунлари: Томошабинлар ташрифи

Баҳо:
+ | -

“Навбаҳор”нинг якунланган мавсумда қайд этган статистик натижалари билан таништиришда давом этамиз. Ўзингизга маълум, “лочинлар” Суперлига – 2023да бронза медалини қўлга киритишди.

Албатта, бундай ижобий натижага эришиш ортида клуб раҳбарияти, жамоа мураббийлар штаби ва футболчиларнинг улкан меҳнатлари самараси ётибди.

Шунингдек, майдондаги футболчиларга мухлисларнинг руҳан қўллаб-қувватлашлари ҳамда далда беришлари ҳам руҳий қувват беради ва ҳужумкорликни ошириш, ғалабага бўлган иштиёқни оширишда муҳим омил бўлиб, хизмат қилади.

Наманган – футболсеварлар вилояти эканлиги, “Навбаҳор” 1991 йили собиқ иттифоқ биринчи лигасида ўйнаганида мухлислар ташрифи бўйича Москванинг “Спартак” жамоасидан кейин 2-ўринни эгаллаганлиги ҳам бунга мисол бўла олади.

Наманганлик ишқибозларнинг довруғи Осиё ҳамда МДҲ мамлакатларига таралган. Шу боис бўлса керак, бошқа клублар раҳбарлари, мураббийлари ва футболчилари “Навбаҳор”га ҳавас билан қарашади.

Хўш, ўз мухлислари билан довруғ таратган “лочинлар”нинг мавсум – 2023 даги баҳсларига қанча томошабин ташриф буюрди?

“Навбаҳор”нинг якунланган мавсумдаги ўйинларини жами 248754 нафар мухлис бевосита стадионларда томоша қилди ҳамда бу борада “лочинлар” барча Суперлига жамоаларини ортда қолдиришди.

“Навбаҳор”нинг ўз майдонидаги 13 та учрашувига жами 164090 нафар, сафардаги 13 та ўйинига эса жами 84664 нафар томошабин ташриф буюрди.

Битта ўйинда энг кўп мухлис тўплаш бўйича рекорд ҳам жамоамизга тегишли. Суперлигасининг 25-туридан ўрин олган, жорий йилнинг 10 август куни Намангандаги “Марказий” стадионида бўлиб ўтган “Навбаҳор” – “Пахтакор” (1:2) учрашувига 25260 (!) нафар мухлис ташриф буюрди.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 22:24, 21.12.2023.
Ўқилди: 828 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Испания кубоги. "Реал Мадрид" - "Реал Сосьедад" - 4:4 (видеошарҳ) [4357]

ЖЧ-2026 саралаш. Қирғизистон КХДРга қарши ўйинни Тошкентда ўтказишни таклиф қилди [3288]

Гвардиола: "Моуриньонинг айтган гапларини энди тушундим" [2754]

"Реал" билан ўйинга 1 ҳафта қолганда "Арсенал" асосий ҳимоячисидан айрилди [2340]

Аббосбек Файзуллаевга Португалия гранди қизиқиш билдирган [2272]

Испания кубоги. «Реал Мадрид» - «Реал Сосьедад» - 4:4. Ўйин статистикаси [2027]

«Барселона» «Осасуна» шикоятига қандай жавоб қайтармоқчи экани маълум бўлди [1816]

Оярсабаль: "Реал"ни мағлуб этиш учун уни бир марта ўлдириш етарли эмас" [1746]

Анчелотти: «Финалга чиқа олишимизга ҳеч қачон шубҳа қилмагандим» [1700]

Испания кубоги. "Отишма"га айланиб кетган ўйинда "Реал" қўшимча таймларда киритилган гол эвазига "Реал Сосьедад"ни мағлуб этиб, финалга чиқди [1623]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz