"Ювентус" бош мураббийи Массимилиано Аллегри январь ойида ўз таркибини кучайтиришга умид қилмоқда.
Туринликлар Скудетто учун Миланнинг "Интер" жамоаси билан курашмоқда. “Нерадзуррилар” ҳозирда “бьянконерлар”дан 4 очко олдинда, турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда, аммо “Ювентус”нинг еврокубокларда қатнашмаслиги мавсумнинг иккинчи ярмида устунлик қилиши мумкин.
Белгиланган вазифаларни ҳал қилиш учун "кекса синьора" қишда таркибни кучайтирса керак. Инсайдер Николо Скиранинг сўзларига кўра, Аллегри жамоада гол уришга қодир ва узоқ вақт мослашишни талаб қилмайдиган, яъни Италия футболи билан таниш бўлган янги ярим ҳимоячини кўрмоқчи.